Англиялик журналист Пирс Морган Криштиану Роналдуни йиғлатди
Криштиану отасининг тасвирларини кўрар экан кўзёшларини тийиб тура олмади.
Португалиялик футболчи Криштиану Роналду Англиянинг ITV телеканали учун таниқли телебошловчи Пирс Морганга катта интервью берди. Суҳбат чоғида Криштиану отасининг тасвирларини кўрар экан кўзёшларини тийиб тура олмади.
“– Мен бу суратларни ҳеч қачон кўрмаганман. Ақл бовар қилмайди.
– Отанг ҳозирги ютуқларингдан ғурурланган пайтларини кўрганингда нималарни ҳис этардинг?
– Билмадим, аммо бу мен учун жуда кўп нарсани англатарди.
– Биласанми, мен интервью қизиқарли бўлади деб ўйлагандим, лекин йиғлайман деб ўйламаган эдим. Ушбу тасвирларни менга беришинг керак. Чунки мен бу сурат ва видеоларни оила аъзоларимга – ўғлимга, Жоржинага ва Аланага гарчи у кичкина бўлса ҳам кўрсатиб, бобоси қандай инсон бўлганини тасвирлаб беришим керак.
– Криштиану, отанг билан қай даражада яқин эдинг?
– Аниқ биламан, мен отамни юз фоиз билмасдим. У билан оддий суҳбатдош сифатида ҳеч қачон гаплашмаганман. Гаплашиш жуда қийин бўларди.
‘He doesn’t see me receive awards.’
— Good Morning Britain (@GMB) 16 сентября 2019 г.
In an emotional interview, @Cristiano breaks down in tears over the loss of his late father and the fact that he never got to witness his son's success.
Watch the full interview on @ITV on Tuesday at 9pm.@piersmorgan | #GMB pic.twitter.com/LybbJn31VR
– Сен учун бу жуда таъсирли.
– Мен бу видеони ҳеч қачон кўрмаганман.
– Кечир (йиғлайди).
– Сен учун қайғу нима?
– Биринчи рақамли ўйинчи бўлганим ва отам буни кўрмагани, умуман, мукофотларимни кўрмагани.
– У ҳеч қачон сенинг буюклигингни кўрмаган.
– Ҳеч қачон.
– Оилам, онам, акаларим ва ҳатто катта ўғлим ҳам кўрди. Аммо отам ҳеч қачон кўрмади”, – деган Роналду ITV телеканали учун берган интервьюсидан олинган парчада.
Маълумот ўрнида, Криштиану Роналдунинг отаси Жозе Диниш Авейру 2005 йилнинг 7 сентябрь кунида вафот этган. Ўшанда 20 ёшда бўлган Роналду отасининг ўлимини Жаҳон чемпионати саралаши йўлида Португалия ҳамда Россия ўйини олдидан хабар топади.
Шу ўринда Роналдунинг отаси билан боғлиқ бўлган машҳур бир гапини эслатиб ўтмоқчимиз:
“Етти ёшимда дадамга келажакда Майкл Жексонники каби уйим бўлишини айтдим. Ва у бундай уйлар фақат бойларда бўлишини, мен эса фақат тушларимда кўришим мумкинлигини айтди. Ҳозир ҳамма орзуларимга эришдим. Аммо отам буни кўра олмаганидан афсусдаман. Бироқ биламанки у мени кузатиб турибди.”