Пандемия шароитида тиббиёт бўйича халқаро муҳокамаларни олиб бориш, шифокорларнинг хорижий тилларни билиши янада муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ана шуларни ҳисобга олган ҳолда Тошкент давлат стоматология институти таълим жараёнларини дунё стандартлари даражасига олиб чиқиш учун хорижий мамлакатларнинг ривожланган олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик доирасини кенгайтирмоқда.

– Тиббиётда инглиз тилини ўқитиш ва ўрганиш ўзига хослиги билан ажралиб туради, – дейди Тошкент давлат стоматология институти ректори Нодир Ҳайдаров. –Жаҳон тиббиёт ҳамжамиятида қабул қилинган атамаларни мукаммал ўзлаштириш, интеграция қилишда педагог ва талабадан қўшимча билим ва меҳнат талаб этилади.

Чет тилини мукаммалроқ ўргатиш учун институт педагоглари салоҳиятини жаҳон стандартлари даражасига кўтариш, дарс жараёнига инновацион таълим технологияларини кенг жалб этиш, талабаларнинг инглиз тилини ўрганишга қизиқишини уйғотиш ва ўзлаштириш даражасини ошириш зарур. Ушбу мақсадда Тошкент давлат стоматология институти инглиз тилини ўқитиш соҳасида дунёда етакчилик қилаётган Буюк Британиянинг Норвич университети билан ҳамкорлик меморандуми имзолади.

Шу муносабат билан онлайн ташкил этилган тадбирда Англиянинг Норвич университети ректори, профессор Том Кидл Ўзбекистонда олий таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар эътиборга сазоворлигини, уларни амалга оширишда барча вазирлик ва ташкилотлар ҳамжиҳатликда иш олиб бораётганини, шунингдек, Тошкент давлат стоматология институти раҳбарияти бу жараёнларда фаол иштирок этиб, педагоглар салоҳиятини ошириш орқали талабаларга билим бериш жараёнини такомиллаштираётганини эътироф этди.

Дарҳақиқат, барча соҳаларга оид замонавий адабиётлар, илмий изланишлар, тажрибалар глобал тармоқда инглиз тилида чоп этилади. Пандемия пайтида “CОВИД-19” ҳақидаги янгидан- янги маълумотлар ҳар куни ва ҳар соатда янгиланиб, тўлдирилиб борилмоқда. Бундай вазиятда кадрларимизнинг ушбу ўта муҳим маълумотларни таржимон орқали эмас, бевосита билиши бутун дунёдаги соҳа мутахассислари, ҳамкасблари билан фикр алмашиши чора-тадбирларни янада самарали амалга оширишга имкон беради.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Англия университети билан ҳамкорлик ўрнатилди