Тошкентда ўтаётган халқаро шериклик ташаббуслари ҳафталиги доирасида ташкил этилган “Барқарор ривожланиш мақсадлари: озиқ-овқат хавфсизлиги ва сув таъминоти” мавзусидаги конференцияда Венгриянинг “Art Work Design Kft” компанияси директори Андраш Федосеев фикрларини баён этди:

– Биз Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда “Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқаришни рақамлаштириш” лойиҳасини амалга оширяпмиз. Ушбу лойиҳа доирасида мамлакатингиздаги жами сув ресурсларининг мониторингини юритувчи “Рақамли сув хўжалиги” ягона платформаси яратилади. Шунингдек, Сув хўжалиги вазирлигида “Вазиятлар маркази” ташкил этилади.  

Натижада сув ресурслари манбадан тортиб то истеъмолчига етиб боргунига қадар барча жараёнда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини онлайн юритиш, маълумотларни шакллантириш асосида сувни бошқариш жараёнини таҳлил қилиш имконияти пайдо бўлади.  

Б.Худойбердиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андраш Федосеев: “Рақамли сув хўжалиги” ягона платформаси яратилади