Андижонга ўтган йилда 25 минг нафардан зиёд хорижий сайёҳ келган
Андижонда туризмни, айниқса, ички сайёҳлик хизматини ривожлантириш борасида эътиборга молик ишлар олиб борилаётир.
Андижонда туризмни, айниқса, ички сайёҳлик хизматини ривожлантириш борасида эътиборга молик ишлар олиб борилаётир.
Ҳозирда вилоятда 35 та туроператор фаолият юритмоқда. Улар сайёҳларни Андижонга жалб этиш, юртдошларимизни Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари ҳамда қатор хорижий давлатларга саёҳатини ташкил этиш бўйича зарур ишларни олиб бормоқда.
Андижон кундан-кунга чирой очмоқда, замонавий бинолар, савдо, маиший хизмат объектлари барпо этилмоқда. Бундан ташқари, вилоятда бир вақтнинг ўзида 1 минг нафар сайёҳни қабул қилиш имкониятига эга 16 та меҳмонхона фаолият кўрсатмоқда.
Жорий йилда АҚШнинг “PHOTOGRAPHY LIFE”, Туркиянинг “TRT” телекомпанияси ижодий гуруҳлари ҳамда Индонезиянинг GEN HALILIANTAR блогерлар оиласи вакиллари Андижонда бўлиб, вилоятнинг диққатга сазовор жойларини тасвирга олишди.

Шунингдек, сайёҳлик объектлари ҳақида буклетлар, китоблар тайёрланган, туристик фирмалар ва меҳмонхоналарнинг сайтлари яратилган бўлиб, уларга дам олиш масканлари, зиёратгоҳ ва меҳмонхоналар ҳақида рус ва инглиз тилларида маълумотлар жойлаштирилган.

Ҳозирда вилоятда 117 та туристик объект мавжуд. Уларнинг аксарияти халқимиз тарихини ўзида мужассам этган музейлар, тарихий обида ва ёдгорликлар, шунингдек, баҳаво ва хушманзара дам олиш масканлари, муқаддас зиёратгоҳлардир. Улардан танлаб олинган 9 та объект бўйича туристик йўналишлар ишлаб чиқилган.
Сайёҳларни янада кўпроқ жалб этиш мақсадида Андижон шаҳри марказидаги “Ўзбегим” савдо ва кўнгилочар мажмуасида барча жиҳозлар билан таъминланган замонавий ахборот маркази (инфокиоск) ташкил этилди. Шунингдек, Андижон темир йўли вокзали, Халқаро аэропорт, меҳмонхоналарда сайёҳларга қулайлик яратиш учун маълумот марказлари, совға ва сувенирлар дўконлари ишга туширилди.
Умуман, вилоятда ички туризмни ривожлантириш, танлаб олинган ҳудудларда сайёҳларни қабул қилиш, сайёҳлик объектларида сервис хизматлари кўрсатиш борасида зарур ишлар олиб борилмоқда. Бу борада Хонобод шаҳридаги “Дельфин кўли”, “Афсона”, Шаҳрихон туманида “Сочи” дам олиш маскани, Андижон шаҳридаги Боғишамол дам олиш маскани ҳамда “Ҳайвонот боғи” сингари туристик объектларда ишлар намунали йўлга қўйилган.
Хонобод шаҳрида катта ҳажмдаги қурилиш, ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Жумладан, умумий лойиҳа қиймати 120 миллиард сўм бўлган “ Хонтоғ” сиҳатгоҳи қурилиб, фойдаланишга топширилди. Шунингдек, 3 минг нафар сайёҳга мўлжалланган 1 мингдан ортиқ дам олиш уйлари барпо этилди.
Ўтган йил давомида Андижонга 1 миллион 300 минг нафарга яқин маҳаллий ва 25 минг нафардан зиёд хорижлик сайёҳ ташриф буюрди. Хорижий сайёҳларнинг асосий қисмини Хитой, Туркия, Ҳиндистон, Афғонистон, Япония, Жанубий Корея, МДҲ, Германия, Италия, Буюк Британия, Франция давлатларидан келган сайёҳлар ташкил этди.