Андижон вилоятида кеча содир бўлган табиий офат, яъни кучли шамол натижасида Улуғнор туманининг Шаҳриобод маҳалласи ҳудудидаги 2 та кўп қаватли уйнинг том қисми учиб тушган.

Бу мазкур маҳалладаги кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи аҳолини жиддий ташвишга солди. Одамлар орасида ушбу ҳолат юзасидан ҳар хил миш-мишлар тарқалди, ижтимоий тармоқларда турли фикрлар билдирилиб, хабарлар тарқалмоқда.

Тўғри, кучли шамол оқибатида Шаҳриобод маҳалласи жойлашган иккита кўп қаватли уйнинг томлари учиб ерга қулаган. Табиий офат туфайли аҳоли ўртасида жабрланганлар йўқ.

Мазкур уйларнинг том қисми бир неча йил аввал “Обод маҳалла” дастури доирасида шифер билан қопланган эди.

Шу куниёқ воқеа жойига вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов етиб келди. Табиий офат туфайли юзага келган носозликларни бартараф этиш учун зудлик билан вилоят ҳокими, ИИБ бошлиғи бошчилигида ишчи гуруҳи тузилиб, барча куч ва имкониятлар ишга солинди.

- Мутахассислар томонидан табиий офат натижасида зарар етган кўп қаватли уйлар ҳолати ўрганилиб, муаммоларни бартараф этиш ишлари зудлик билан бошлаб юборилди, - дейди Улуғнор тумани Шаҳриобод маҳалла фуқаролар йиғини раиси Абдуқаҳҳор Шерматов. – Табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишларига вилоят, туман ташкилотларидан мутахассислар, ишчилар, зарур техника воситалари жалб этилган. Тиклаш, муаммоларни бартараф этиш ишлари бир неча кунда якунига етказилади.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, турли ижтимоий тармоқларда табиий офат туфайли юзага келган ушбу ҳолат бўйича турли хил миш-миш ва иғволар тарқатилаётганлиги одамларни ваҳимага солишдан бошқа нарса эмас.

Ф.УБАЙДУЛЛАЕВ, З.УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда содир бўлган табиий офатдан жабрланганлар йўқ