Андижонда “Замонавий мактаб” деб топилган таълим муассасаларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан умумтаълим мактабларида таълим жозибадорлигини янада ошириш ҳамда ўқувчиларга сифатли таълим бериш борасидаги фаолиятини баҳолаш бўйича “Замонавий мактаб” лойиҳаси амалга оширилмоқда.
2021 йилда Андижон вилоятидаги 42 та таълим муассасаси мазкур лойиҳада иштирок этиш истагини билдириб, мактабларда яратилган шарт-шароитлар, муваффақиятли амалга оширилган ишлар, илғор тажрибаларни амалиётга татбиқ этиш бўйича ҳужжатларни лойиҳа комиссиясига тақдим этган эди.
[gallery-5821]
Тақдим этилган ҳужжатлар мутахассислар томонидан белгиланган тартиблар асосида кўриб чиқилиб, энг юқори балл тўплаган вилоятдаги олтита таълим муассасаси – Андижон шаҳридаги 13-, Улуғнор туманидаги 20-, 21-, Шаҳрихон туманидаги 64-, Булоқбоши туманидаги 30- умумтаълим мактаблари, шунингдек, Булоқбошидаги 43- ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби “Замонавий мактаб” деб эътироф этилди.
Андижон вилояти халқ таълими бошқармасида Халқ таълими вазирлиги вакиллари иштирокида ана шу таълим муассасаларига махсус сертификат ва эсдалик совғалари топширилди.
Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,
З. УМРЗОҚОВ (сурат),
ЎзА