Хабарингиз бор 26 ноябрь шанба куни эрталаб Тошкент – Андижон – Ўш автомагистралининг 389-390- километрлари оралиғида “Исузу” автобуси ва “Фура” юк машинаси ўртасида тўқнашув содир бўлган.

Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан тўқнашув оқибатида жами 41 нафар фуқаро жароҳат олганлиги, шулардан 3 нафари воқеа жойида вафот этганлиги маълум қилинган эди. Бугун Андижон вилояти “Ҳокимлик соати”да ушбу йўл-транспорт ҳодисаси хусусида сўз юритилди.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳодиса туфайли вафот этган фуқароларнинг яқинларига ҳамдардлик билдириб, бундай даҳшатли ҳолатлар юз беришининг олдини олиш юзасидан қатъий чоралар кўрилиши лозимлигини алоҳида таъкидлади. “Ҳокимлик соати”да айни кунларда йўлларда юзага келаётган қалин туман ҳайдовчилар ва йўловчиларнинг эркин ҳаракатланишида ноқулайликлар туғдираётганлигига эътибор қаратилди.

Ана шундан келиб чиқиб вилоят ҳокими 24 соат ичида вилоятдаги барча асосий магистраль автомобиль йўлларига янги йўл чизиқлари чизиш бўйича топшириқ берди. Шунингдек, бир ҳафта давомида барча даражадаги автомобиль йўлларида йўл чизиқлар янгиланиши зарурлигини айтиб ўтди. Белгиланган ишларни тез ва сифатли амалга ошириш юзасида вилоят молия, ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳамда автомобиль йўллари бошқармалари раҳбарларига топшириқлар берди.

Ф.УБАЙДУЛЛАЕВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда магистраль автомобиль йўлларидаги чизиқлар янгиланмоқда