Андижон вилояти Булоқбоши тумани Халқ банки филиали ходимлари банкоматга жойлашга мўлжалланган маблағларни талон-торож қилгани айтилмоқда.

Дастлаб филиал биносида жойлашган банкоматдан 4 миллион 200 минг сўм пулларни олади. Ушбу ходимлар ўз ишини давом эттириб талон-торож қилинаётган пулларнинг миқдорини оширади. 
 
Туманнинг "Нефтчилар" маҳалласида жойлашган банкоматдан 41 миллион 800 минг сўм ҳамда "Ширмонбулоқ" маҳалласида жойлашган банкоматдан 65 миллион сўм, жами 111 миллион сўм нақд пулларни қўлга киритишиб, ушбу пулларни замонавий қимор ўйинларига сарфлаб юборишган. 
 
Маълум қилинишича, талон-торож қилинган ушбу пуллар терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида тўлиқ қопланган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 
 
Халқ банкидан маълум қилишларича, бу ҳолат банк томонидан аниқланган ва далил-ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот идораларига тақдим этилган.
 
ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда икки нафар банк ходими 111 миллион сўмни талон-торож қилган