Андижонда ҳам коронавирусдан 4 киши соғайди
Улар учун тиббиёт муассасаларида зарур барча шарт-шароитлар яратиб берилган.
Маълумки, айни кунда Андижон вилоятида коронавирус инфекцияси билан касалланган 90 нафар бемор малакали шифокорлар назорати остида даволанмоқда. Улар учун тиббиёт муассасаларида зарур барча шарт-шароитлар яратиб берилган.

Мутасаддиларнинг хабар беришича, фидойи шифокорларнинг саъйи-ҳаракати билан Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган шахслардан 4 нафари коронавирусдан бутунлай соғайди.

Касалликдан даволанган фуқаролар маълум вақт реабилитацияга кузатувида бўлади.

Соғайганларни кузатишга бағишланган тадбирда вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволаш ишларида қатнашган 117 нафар шифокорга вилоят ҳокимлиги, даволанган фуқаролар томонидан миннатдорчилик билдирилди. Эндиликда ана шу шифокорлар ўрнида навбатдаги шифокорлар гуруҳи иш бошлайди.