Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов вилоятдаги олий ўқув юртлари талабалари учун стипендия таъсис этди.

Жадал ривожланиб бораётган мамлакатимиз келажаги кўп жиҳатдан иқтидорли, юксак салоҳиятли ёшларга, малакали мутахассисларга боғлиқ. Ана шундан келиб чиқиб, вилоят ҳокими вилоятдаги олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ёшлар орасидан ўзининг юксак иқтидор ва қобилиятини намоён эта оладиган, юрт тараққиётига муносиб ҳисса қўша оладиган фидойиларни излаб топиш, уларни қўллаб-қувватлаш, илм-фан, санъат, спорт ва бошқа йўналишларда республика ва халқаро даражадаги ютуқлар кўламини кенгайтириш, соғлом рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида стипендия танлови ташкил этди.

Вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, олий ўқув юртлари ҳамкорлигида ўтказиладиган танлов ғолиби олий ўқув юртини тамомлагандан сўнг ўз мутахассислиги бўйича иш билан ҳам таъминланади. 

– Вилоят ҳокимининг ушбу ташаббуси олий ўқув юртлари талабалари томонидан хурсандчилик билан кутиб олинди, – дейди Андижон машинасозлик институти проректори Акмалжон Эрматов. – Вилоят ҳокими стипендияси талабаларимизни янада пухта билим олишга, юксак марраларни эгаллашга, фаол ва фидойи бўлишга ундайди. Қолаверса, улар ўртасида эркин ва ижодий рақобатни шаклланишига ёрдам беради.

Бундан буён “Вилоят ҳокими стипендияси” танлови ғолиби бўлган талабалар нафақат стипендия соҳиби бўлади, балки ўзлари учун иш ўрнини ҳам таъминлаб олади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижон вилояти ҳокими стипендия жорий этди