Хонобод шаҳрида бўлиб ўтаётган Баҳодирлар ўйинлари бўйича жаҳон кубоги ва тош кўтаришда жаҳон чемпионати доирасида Осиё Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш федерациясининг таъсис конференцияси бўлиб ўтди.
Осиё минтақасида аввал ушбу спорт турлари бўйича федерация мавжуд эмас эди.
Қатор Осиё давлатларидаги спортнинг мазкур йўналиши вакиллари, спортчилари иштирок этган таъсис конференциясида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Осиё Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш федерациясининг президенти этиб сайланди.
Юртимизнинг сўлим гўшаси Хонобод шаҳрида мусобақалар қизғин давом этмоқда.
[gallery-23068]
Ф.Убайдуллаев,
З.Умрзоқов (фото), ЎзА мухбирлари