Футбол Ўзбекистонда тез ривожланиб бораётган спорт турларидан бирига айланди. Ёшларимиз аллақачон Париж олимпиадасига йўлланмани қўлга киритдилар ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси яқин ойлар ичида жаҳон чемпионати йўлланмасини ижобий ҳал қилса ажаб эмас.

Шунинг учун ҳам FIFA Ўзбекистондаги бу ўзгаришларга ўз муносабати сифатида футзал бўйича жаҳон чемпионатини айнан бизнинг мамлакатимизда ўзтказишга қарор қабул қилган эди. Бунинг учун Ўзбекистонда бир неча спорт саройлари қурилмоқда. Уларнинг бири Андижонда бунёд этилди.

Ҳаммаси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг FIFA президенти Жанни Инфантино билан учрашуви ва ундаги Ўзбекистон томони ташаббусидан бошланган. Ўшанда 2024 йил сентябрь-октябрь ойларида ўтадиган футзал бўйича жаҳон чемпионати пойтахти дея Ўзбекистон белгиланганди. Унинг гуруҳ босқичлари ва ярим финал ўйинлари Тошкент, Бухоро ва Андижонда ўтади. Ҳар уч шаҳарда жаҳон чемпионатига муносиб тайёргарлик кўрилмоқда. Андижон универсал спорт мажмуасида ҳам сўнгги ҳозирлик ишлари олиб бориляпти. Бино тахт. Майдонга бирламчи қоплама ётқизилган. Монитор, кучли ёритгичлар, VIP хоналари спорт шарҳловчилари кабиналари, ечиниш-ювиниш, дам олиш хоналаригача тахт қилиб қўйилди.

  • Ҳавони иситиш ва совутиш, ҳаво алмаштириш тизимлари яратилган. Манеж майдони махсус полиэтилен билан қопланган. Жаҳон чемпионати арафасида Франциянинг дунёга машҳур “MONDO” компанияси ишлаб чиқарган маҳсулот билан футзал майдони қопланади, – дейди Андижон вилояти спорт бошқармаси бошлиғи Ўткирбек Тошпўлатов.

Спорт мажмуаси ёнгинасида ҳашаматли “ROYAL OLYMPIC” меҳмонхонаси ҳам қуриб битказилди. Бундан ташқари,

  • Жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказиш учун ва иштирокчиларга етарлича шароит яратиш мақсадида Андижон шаҳрида олимпия ва паралимпия спорт турлари маркази манежида ҳам таъмирлаш ишлари олиб борилди. Бу ерда мусобақалар давомида машғулот майдони сифатида фойдаланилади, – дейди Ўткирбек Тошпўлатов.

Мажмуа таркибида волейбол, баскетбол, катта теннис майдончалари, улкан автотураргох, сауна, бассейн, матбуот анжуманлари заллари ҳам қурилган. Баъзиларида сўнгги пардозлаш ишлари олиб бориляпти.

Спорт мажмуаси қурилиши халқаро спорт ташкилотлари, FIFA, футзал халқаро федерацияси вакиллари меъёрий талаблари ва  назоратида амалга оширилди. 

  • Ахборот технологиялари йўлналиши бўйича замонавий қурилмалар олиб келинди. Стадионни шу қурилмалар билан мослаштиряпмиз. 4000 одам етарли даражада ахборот билан таъминланади, – дейди FIFA ташкилий қўматсининг Андижон бўлими раҳбари Акмалбек Рустамов. –Мультимедиа тизимлари жорий этилди. Камера платформалари яратилди. Ҳар бир иш FIFA мутахассис ва назоратчилари билан бамаслаҳат амалга ошириляпти. Спорт мажмуаси FIFA ва жаҳон стандартларига жавоб берадиган даражада бунёд этилди.

Ҳа, бу фикрни яқинда Андижонда бўлган Испания футбол маъмурлари делегацияси ҳам тасдиқлади. Маълумки Андижонда “Д” гуруҳ аъзолари Испания, Қозоғистон, Янги Зеландия ва Ливия футзалчилари ўзаро куч синашади. Шунинг учун европалик назоратчилар ҳар бир нуқтани ҳам синчковлик билан ўргандилар.

–Бир сўз билан айтсам, футзал бўйича жаҳон чемпионати учун энг қулай ва барча талабларга жавоб берадиган шароит яратилган, – дейди Испания футбол федерацияси котиби JAVIER OROL. –Айниқса меҳмонхона асосий монежга яқинлиги, унинг ёнгинасида эса машғулотлар учун замонавий яна бир спорт саройи  мавжудлиги бизга жуда маъқул келди. Уйлайманки, жаҳон чемпионатининг Андижон босқичи юқори савияда ўтади.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/UxnlSGeA_aM" title="ANDIJON FUTZAL BOʻYICHA JAHON ChEMPIONATINI KUTMOQDA" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

“Хўш, иннанкейинчи” дермидилар? Ҳа, сентябрь-октябрда футзал бўйича жаҳон чемпионати ўтгач ҳам Андижон ҳали кўплаб мамлакат ва халқаро спорт мусобақалари мезбони бўлиб қолаверади.

  • Индор хоккейидан бошлаб волейбол, баскетбол, ганбол, футзал шунингдек якка, эркин, белбоғли кураш, дзюдо, карате, таквондо... бир қанча спорт турлари билан шуғулланиш имконияти бор, – дейди Ўткирбек Тошпўлатов. –Мана шу спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатлари, гран-при мусобақалари ва катта дубулға тоифасидаги мусобақаларни ўтказиш имконияти мавжуд.

Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижон футзал бўйича жаҳон чемпионатини кутмоқда (+видео)