Футбол бўйича Ўзбекистон пролигасининг 31 бор ўтказилаётган чемпионати навбатдаги 27- турида Виктор Кумиков бош мураббийлигида “Андижон” жамоаси ўз майдонида “Хоразм” жамоасини қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мазкур ўйиндан сўнг Андижон шаҳридаги “Соғлом авлод” стадионида пролига чемпионлигини муддатидан аввал қўлга киритган “Бургутлар” жамоасига чемпионлик медаллари топширилди.  

Тадбирда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов сўз олиб, жамоани эришган ғалабаси билан муборакбод этди. Жамоа келгуси йилда суперлига ўйинларида ҳам юқори натижаларни қўлга киритишига ишонч билдирди. Шундан сўнг футбол мухлисларининг олқишлари остида вилоят ҳокими, Ўзбекистон Футбол федерацияси мутасаддилари томонидан жамоа аъзоларига пролига чемпионлиги медаллари топширилди. Жамоа мураббийлари, фаол ўйинчилар совғалар билан тақдирланди.  

[gallery-9622]

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, З. УМРЗОҚОВ (фото), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Андижон” футбол жамоаси пролига чемпиони бўлди