“Anadolu”: Баҳоуддин Нақшбанд зиёратчиларни қабул қилмоқда
Туркиянинг "Anadolu” ахборот агентлиги Бухоро шаҳрида жойлашган Баҳоуддин Нақшбанд мажмуаси ҳақида фоторепортаж эълон қилди.
Агентлик 15 сентябрь куни эълон қилган материалда мажмуа ислом дунёсининг муҳим зиёрат маскани сифатида қайд этилган. У маҳаллий ва хорижий сайёҳларни қабул қилиб келаётгани таъкидланади.
Материалда ислом олими Баҳоуддин Нақшбанднинг қабри ҳам шу мажмуа ҳудудида жойлашгани айтилган. Кенг ҳовли, нозик ёғоч ўймакорлиги ва кошинкорлик безаклари билан ажралиб турувчи меъморий жиҳатлар мажмуа қиёфасига алоҳида руҳ бериши таъкидланади.
Ахборот ҳамкоримз мажмуани ҳудуднинг бой диний ва маданий меросини акс эттирувчи тарихий иншоот сифатида таърифлаб, унинг ички безаклари ва ўзига хос маънавий муҳити Бухорога келувчи сайёҳлар эътиборини тортаётганини алоҳида урғулайди.
Д.ҲАКИМОВ,
ЎзА