Амударё туманининг “Бўзёп” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Яримчи” сув тақсимлаш станцияси қайта реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди. Мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллигида амалга оширилган бу хайрли иш натижасида ҳудуддаги 422 хонадон тоза ичимлик суви билан узлуксиз таъминланди.

Осиё тараққиёт банки томонидан 1 миллион 152 минг доллар миқдорида молиялаштирилган мазкур лойиҳа бўйича кенг кўламдаги қурилиш-таъмирлаш ишлари тумандаги “2-кўчма механизациялашган колонна” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан амалга оширилди.

– Аҳолининг ичимлик сувга бўлган талабини қондиришга йўналтирилган ушбу лойиҳани бажаришни ўтган йилнинг апрель ойида бошлаган эдик, – дейди қурилиш участкаси бошлиғи Ғафуржон Рўзиев. – Қисқа вақт давомида насос станцияси биносини реконструкция қилиш баробарида 21 километр узунликдаги ўрта босимдаги ҳамда хонадонларга борадиган 11,7 километр узунликдаги сув тармоқлари тортилди.

Реконструкция ишларидан сўнг бутунлай янгича қиёфа касб этган сув тақсимлаш станциясига замонавий насослар ўрнатилди.

Аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлашга қаратилган дастур асосида Хўжайли, Кегейли, Шуманай ва Беруний туманларида ҳам шу каби сув тақсимлаш станцияларини реконструкция ва таъмирлаш ишлари изчил олиб борилмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Амударё туманида 422 хонадон тоза ичимлик суви билан узлуксиз таъминланди