Амир Темур мероси – ёшлар нигоҳида
ФОТОРЕПОРТАЖ
Термиз шаҳридаги “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда лицей ўқувчилари ва ўқитувчилари, Ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилояти кенгаши ҳамда Термиз ҳарбий прокуратураси вакиллари иштирок этди.
Тадбирни лицей директори Музаффар Норқобилов очиб бериб, ўз сўзида Амир Темур ва темурийлар даврида илм-фан ва маданиятга қаратилган эътиборни ўрганиш бугунги кунда ҳам долзарб аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Тадбир давомида иштирокчилар буюк саркарданинг давлатчилик фаолияти, кучли марказлашган давлат барпо этиш йўлидаги ҳарбий салоҳияти, сиёсий ва иқтисодий қарашлари ҳақида маърузалар билан чиқиш қилди.
[gallery-28644]
Шунингдек, лицей ўқувчилари томонидан Амир Темур ҳаётига бағишланган саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Тадбир якунида фаол иштирокчилар ташаккурномалар билан тақдирланди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА