Мамлакатимизда ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, “Амир Темур издошлари” ҳарбий-ватанпарварлик спартакиадасининг ўтказиб келинаётгани юртимизда ёшларга берилаётган эътибор, уларга давлат томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликнинг йилдан йилга кенгайиб бораётганининг ёрқин ифодаси бўлмоқда.

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигида тегишли ташкилот ва давлат қўмиталари, дахлдор идора вакиллари иштирокида мазкур спартакиадани жорий йилда ҳам юқори савияда ўтказиш масалалари муҳокама қилинди. 

Йиғилишда таъкидланганидек, ҳар қандай мураккаб вазиятларда тезкор ва мустақил қарор қабул қилиш, замонавий ҳарбий-техника воситаларидан самарали фойдаланиш малакасига эга ёшларни тарбиялаш бугунги куннинг муҳим вазифаси саналади. 

Шу боис “Амир Темур издошлари” ҳарбий-ватанпарварлик спартакиадаси тизимидаги “Ёш чегарачилар” ҳарбий-ватанпарварлик мусобақаси, “Ёшлар ва қонун” ҳуқуқий танлови, “Ёш қутқарувчи” мусобақаси, “Тўмарис издошлари” танлови ҳамда “Шунқорлар” муcобақасининг “мактаб – туман (шаҳар) – вилоят – республика” босқичларини ҳар жиҳатдан юқори даражада уюштириш даркор. 

Айтиш лозим, ўтган йили мазкур спартакиада доирасидаги тадбирлар туфайли мамлакатимизнинг 1 миллионга яқин ёшлари қамраб олинганди. Йиғилиш якунида ушбу рақамларни нафақат сон, балки сифат жиҳатдан ҳам ошириш муҳимлиги таъкидланди. 

Т. Рўзиев, ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Амир Темур издошлари” ҳарбий-ватанпарварлик спартакиадасига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди