Амазонкадаги қабила озиқ-овқат сўради, Трампга суиқасд режаси учун покистонлик 27 йилга қамалди
Бугунги «Хориж хабарлари» дастурида Бразилиянинг Амазонка ўрмонларида ташқи оламдан узилиб яшайдиган қабила вакиллари очлик сабаб одамлар билан алоқа ўрнатгани, Францияда махсус полиция бўлинмаси ходимлари оммавий равишда касаллик таътилига кетгани ҳамда Дональд Трамп ва бошқа америкалик сиёсатчиларга суиқасд режасида айбланган покистонлик фуқаро 27 йилдан ортиқ муддатга қамалгани ҳақида сўз юритамиз.
Шунингдек, Қирғизистон яна 18 та давлат фуқаролари учун визасиз тартиб жорий этишни режалаштираётгани, «Nvidia» компанияси собиқ раҳбари Женсен Хуангни лавозимига қайтариш таклифини рад этгани ва Ангела Меркель фойдаланган ҳукумат самолёти қисмларидан эсдалик буюмлари тайёрлангани ҳақидаги хабарлар билан ҳам таништирамиз.
Нозимбек Мардонов,
Салим Обиджонов. ЎзА