Барча соҳаларга инновацион технологияларнинг кириб келиши, давлат ва хусусий секторда ишга қабул қилинаётган ходимларга юқори талаблар қўйилишига олиб келаяпти.

Олий таълим муассасалари томонидан тайёрланаётган мутахассисларнинг ишга керакли кўникмага эга бўлган ҳолда тавсия қилиш долзарб масалалардан ҳисобланади. Бироқ ўтказилаётган машғулотларнинг аксарият ҳажмини аниқ амалий машғулотлар ташкил этиб, мазмунан иш жараёнига йўналтирилмас экан, мутахассислик туридан қатъи назар юқори малакали кадрларни тайёрлаб бўлмайди.

Хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш шуни кўрсатмоқдаки, улардаги ўқув жараёни бевосита амалиётга йўналтирилган. Жумладан, Франция полиция Академиясига олий маълумотга эга фуқаролар ўқишга қабул қилинади ва икки йил давомида бевосита полиция ходимларига юклатилган вазифаларни бажаришга оид “вазиятли ўқитиш” услубида машғулотлар олиб боради. Бинобарин, бундай машғулотларнинг аксарияти амалий бўлиб, тингловчиларда хизмат қилиш даврида келиб чиқиши мумкин бўлган турли вазиятларда, полициячи томонидан бажарилиши лозим бўлган харакатлар, уларни амалга ошириш асослари ва тартиби бўйича амалий кўникмалар ҳосил қилишга қаратилади.

Афсуски, оммавий ахборот воситаларида келтирилган мисолларга асосланиб, шуни таъкидлаш жоизки, айрим ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, маълум вазиятларда нима қилиш кераклигини билмасдан, ўзига юклатилган вазифани тўлиқ бажармайди. Сабаби, нима қилиш кераклигини билмайди. Бунга кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Ваҳоланки, бу вазиятда қилиниши лозим бўлган амалий ҳаракатларни билган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари вазиятга қараб тезкор равишда амалий чора кўра олиши шарт.

Ўйлаймизки, “вазиятли ўқитиш” услуби нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун мутахассислар тайёрлаётган олий ўқув муассасаларида, балки бошқа соҳаларда ҳам кенг жорий этилиши мақсадга мувофиқ. Масалан, амалий кўникмага эга тиббиёт соҳасига энди кириб келган ходим, “вазиятли ўқитиш” амалий машғулотлари натижасида унга таниш вазиятда, ўзини йўқотмасдан, иккиланмасдан, масалан, беморга биринчи ёрдам кўрсата олишига имкон яратиши мумкин бўлади.

Албатта, амалий кўникма назарий билимсиз шаклланмайди, бироқ олий ва ўрта махсус ўқув муассасаларида маърузалар, семинарларнинг амалий машғулотга қараганда соат миқдорининг кўплиги, талабаларнинг амалий тажрибага эга бўлишига тўсқинлик қилади. Шу боис, мавжуд амалий машғулотлар сонини кўпайтириш, уларни соҳага йўналтириш, амалий машғулотларда амалиётда келиб чиқиши мумкин бўлган ҳолатларни инобатга олган ҳолда “вазиятли ўқитиш” усулини жорий қилиш ўз самарасини бериши ва келажакда, давлат ва хусусий сектор корхона, ташкилот ва идораларининг таълим муассасалари битирувчиларига эҳтиёж ошишига олиб келиши мумкин.

Бугунги кунда эса ёшларни иш билан таъминлашга мажбурмиз. Уларда эса кўплаб кўникмалар мавжуд эмас. Бу талаб ва таклифнинг бир-бирига мос келмаслигига олиб келмоқда.

Рафик Шакуров,
Адлия вазирлиги қошидаги юристларни малакасини ошириш маркази доценти,
 юридик фанлар номзоди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Амалий кўникмага эга бўлмаган ходим мураккаб вазиятда қандай чора кўришни билмайди