Тарихда биринчи бор ўзбек альпинистлари Ўзбекистоннинг энг юқори нуқтаси – мамлакатнинг Сурхондарё вилоятида жойлашган 4668 метр баландликдаги чўққига кўтарилди.
Тоққа кўтарилиш шимоли-ғарбий томондан амалга оширилиб, у мураккаблиги жиҳатидан 4 А тоифага эга.
Мамлакат байроғи билан бирга чўққига кўтарилган альпинистлар ушбу воқеани Президент Шавкат Мирзиёевнинг таваллуд кунига бағишлади.
Альпинистлар мамлакатимизда содир бўлаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва ижобий ўзгаришларни акс эттиришини назарда тутган ҳолда ушбу чўққига “Янги Ўзбекистон” номини беришни таклиф қилди.
Таъкидлаш жоизки, чўққига кўтарилиш тажрибали альпинистлар томонидан кўп ойлик тайёргарлик ва бир ҳафталик экспедиция натижасида амалга оширилди.
ЎзА