Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қошидаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш Инспекцияси бошлиғи Ў.Қобилов Тошкент вилоятидаги алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарда бўлиб, соҳага оид қабул қилинган қарор-фармонлар мазмун-моҳиятини етказиш борасида суҳбат ўтказди.

Ҳозир ҳудудда 14 та истеъмол этил спирти ва алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар мавжуд бўлиб, жорий йилнинг ўтган 7 ойида уларда 840 минг декалитр алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Учрашувда ишлаб чиқариш фаолияти, техник ва технологик талабларнинг ижроси, санитария-гигиена қоидаларига риоя этилиш ҳолатлари ҳамда ишчи-ходимларга яратилган шароитлар яқиндан ўрганилди.  

Корхона вакиллари ва ишчи-ходимларга алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш мақсадида қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, истеъмол ва этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тартиби, онлайн рақамлаштириш ҳамда интеграция тизимининг қулайликлари хусусида тўлиқ маълумот берилди.  

Айни пайтда соҳада соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш мақсадида рақамлаштириш, GPS ахборот тизимларини ҳамда интеграцияни жорий этилиши, истеъмолчига қонуний ва сифати кафолатланган маҳсулотларни сотиб олиш, инсонлар ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилиш, жамоат назорати ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этади. Бу эса, яширин иқтисодий фаолиятни олдини олиш, бизнесда даромадларнинг ўсиши, жараёнларни оптималлаштириш ва харажатларни камайтириш, таъминот занжири бўйлаб маҳсулотларнинг ҳаракатланиши тўғрисидаги маълумотларга киришга имкон яратади.  

Инспекция томонидан мазкур йўналишдаги тарғибот тадбирлари барча ҳудудларда ўтказилиши режалаштирилган.  

А.Мусаев,ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солишга бағишланган суҳбат