Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 июндаги “Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бозорини тартибга солиш ҳамда уларнинг ноқонуний айланмасининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш тўғрисида“ги фармонида алкоголь ва тамаки ишлаб чиқариш соҳасини йил якунига қадар тўлиқ рақамлаштириш бўйича бир қатор вазифалар белгиланган. Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент қошидаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси томонидан ишлаб чиқариш корхоналарини интеграция қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, республикада мавжуд барча корхоналарда спирт ва алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш тизимини мониторинг ва назорат қилиш имконини берувчи ягона онлайн ахборот тизимига интеграция қилинмоқда.  

Бу билан истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш ахборот тизими, хавфни таҳлил қилиш тизими, истеъмол ва техник этил спирти ташувчи автотранспорт воситалари ҳаракатини марказлаштирилган тарзда мониторинги ва назорати юритилади.  

Натижада алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасини камайтириш ҳамда акциз солиғи тўловларини тўлиқ ҳисобга олиш имконияти оширилади.  

Шунингдек, ишлаб чиқарувчи корхоналарга видеокузатув воситаларининг ўрнатилиши юзасидан қўшимча талабномалар йиғилиб, зарур чоралар кўрилмоқда.  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алкоголь ва тамаки бозорини рақамлаштириш жадаллаштирилмоқда