Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Президентликка кўрсатилган номзод Алишер Қодиров Хоразм вилоятига сафари давомида Урганч туманидаги “Туркманлар” маҳалласида жойлашган қадимий “Улли ҳовли” ёдгорлик мажмуасида ҳам бўлди.

“Туркманлар” маҳалласида минглаб туркманлар ўзбеклар билан тинч-тотув, бир оила вакилларидек иноқ яшаб келмоқда. Уларнинг ўз она тилида таълим олиши, урф-одатлари ва анъаналарини ривожлантириши учун барча шароит яратилган.

Номзод тарихий қадамжони зиёрат қилар экан, Ўзбекистон тарихи ҳар жиҳатдан буюк, ҳар жиҳатдан фахр-ифтихорга муносиб, ҳар жиҳатдан намуна бўла олишини, Улли ҳовлини зиёрат қилган киши гўё ўзбек ва туркман халқлари ўртасидаги анъанавий дўстлик ва қардошлик алоқалари нақадар чуқур илдизга эга эканлигини ҳис этишини таъкидлади.

–Марказий Осиё кенг қамровли интеграцион ҳамкорлик майдонига айлантирилади, – дейди А.Қодиров. 

– Ўзбекистон ташқи сиёсатида энг муҳим устувор йўналиш сифатида Марказий Осиё мамлакатлари билан яқин муносабатлар йўлга қўйилади. "Хориждаги ўзбеклар мулоқот клуби" ташкил этилиб, дунёнинг турли ҳудудларида истиқомат қилаётган ўзбеклар билан мулоқот майдони яратилади. "Хориждаги ўзбекларни қўллаб-қувватлаш фонди”, “Ўзбек миллий қадриятларини тарғиб қилиш жамғарма"си ташкил этилади.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Президентликка кўрсатилган номзод Алишер Қодиров Хоразм вилоятига сафарини самарали учрашувлар билан якунлади.

Аҳмаджон ШОКИРОВ, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алишер Қодиров “Улли ҳовли” тарихий мажмуасини зиёрат қилди