Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг йиғилишида фракция аъзолари дастлаб Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2025 йил биринчи ярим йиллигидаги ижросини танқидий-таҳлилий руҳда муҳокама қилдилар.

Депутатлар партия дастурий вазифаларидан келиб чиққан ҳолда таълим-тарбия, дарсликлар, маданий мерос ва туризм масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар. Жумладан, таълимга ажратилган маблағлар етарлича ўзлаштирилмагани масаласи кўтарилди. Масалан, жорий ўқув йили бошланганига қарамай, дарсликлар учун ажратилган маблағнинг атиги 75 фоизи ўзлаштирилган. Бу эса умумтаълим мактабларида дарсликлар билан боғлиқ муаммоларни юзага келтириши шубҳасиз.  

Бундан ташқари, боғчаларни китоб ва қўлланмалар билан таъминлаш масаласига тўхталиб ўтилди. Қайд этилганидек, мамлакатимизда етти мингга яқин давлат боғчалари бор. Аммо улар учун чоп этилаётган китоблар нусхаси 1000 нусхадан ошмаяпти. Фракция аъзолари болаларда китоб ўқиш кўникмаси боғчадан бошланишини таъкидлаб, бу борада вазирлик болаларбоп китоб ва дидактик қўлланмаларни нашр этиш ва МТТларга етказиб бериши зарурлигини қайд этдилар.

Шунингдек, фракция раҳбари Алишер Қодиров Транспорт вазирлиги мутасаддиларига "Uzbekistan Аirways" АЖ авиакомпанияси ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан йўловчиларга қулайлик яратиш, чипталарни бемалол сотиб олиш имконини яратиш, туризм ривожига ҳисса қўшиш борасида қандай чоралар кўрилаётгани ҳақида изоҳ сўради:

—  Қачон самолёт ва поездларимизга бемалол чипта сотиб олиш имкони бўлади? Самолётлар сони қачон кўпайтирилади? Юртимизнинг тарихий ва туристик шаҳарларига сайёҳлар келяпти, аммо бунинг учун инфратузилма етарли эмас. Туристик шаҳарларимизга хоҳлаган пайтда самолётда кета олиш имкони йўқ, чунки ҳар кунлик рейс мавжуд эмас. Йўловчи оқими кўп, аммо шароит етарли эмас. Транспорт вазирлиги туризм ривожига етарли даражада ҳисса қўшмаяпти. Бу борада узоқ йилга мўлжалланган стратегияси ҳам мавжудлигига шубҳамиз бор.  

Бундан ташқари, айрим туристик объектларга олиб борадиган транспорт йўлларининг аҳволи абгор ҳолатда. Масалан, кўп минг йиллик тарихга эга Сармишсойга борадиган йўл ачинарли. Бу каби муаммоларни бартараф этиш туризм имкониятларимизни янада оширади. Бунинг учун Туризм қўмитаси ҳам ташаббускор бўлиши лозим, — деди фракция раҳбари.  

Шунингдек, йиғилишда Маданий мерос агентлигига ажратилган маблағларнинг 59 фоизи ўлаштирилгани, музейлар моддий-техник базасини яхшилаш учун ўзлаштирилган маблағ эса атиги 18 фоизни ташкил қилгани айтилиб, агентлик вакилларидан изоҳ сўралди.  

Муҳокамаларда кўтарилган барча саволлар бўйича тегишли мутасаддиларнинг жавоблари тингланди. Бюджет ижросида самарадорликни таъминлаш, соҳалардаги муаммоларни ҳал этишда маблағлардан мақсадли фойдаланиш бўйича тавсиялар берилди.

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алишер Қодиров: Транспорт вазирлиги туризм ривожига етарли даражада ҳисса қўшмаяпти