Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлисида сиёсий партиялар ва уларнинг фракциялари олдида турган муҳим вазифаларга тўхталиб, қатор таклиф ва ташаббусларни илгари сурди.

Бу борада «Миллий тикланиш» демократик партиясининг Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбари Алишер Қодиров ўз муносабатини билдирар экан, партияларнинг миллий тараққиётга хизмат қилувчи мақсадлари ягона ва баҳс-мунозараларсиз кечиши кераклигини таъкидлади:

– Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи тарихий мажлисида давлатимиз раҳбари «Миллий тикланиш» демократик партиясининг таълим тизими ривожи билан боғлиқ ташаббусларини қўллаб-қувватлаб, барча ислоҳотлар, тақдиримиз ва истиқболимиз, энг аввало, мактабга ва муаллимларга, умуман, ушбу соҳа ривожига чамбарчас боғлиқ эканини таъкидлади.

Шунингдек, миллат етакчиси томонидан ёш авлодни қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларга она тили ва чет тилларини ўргатиш учун кенг имконият ва қулай шароитлар яратишга оид таклифларимиз ҳам муҳим экани, айнан шу йўл билангина фарзандларимизни баркамол инсонлар этиб тарбиялаш учун мустаҳкам пойдевор яратилишига эътибор қаратди.

Зеро, бугунги глобаллашаётган дунёда ҳаёт-мамот масаласига айланган таълимсиз тараққиёт, илм-фансиз эса юксалиш бўлмайди. Янги Ўзбекистон ислоҳотларининг замирига ҳам айнан таълим тизими асос қилиб олингани бежиз эмас.

Давлатимиз раҳбари ўтган беш йил давомида қуйи палатанинг самарали фаолияти билан бирга, долзарб масалалар эътибордан четда қолаётганини ҳам қайд этди. Албатта, кўрсатиб ўтилган камчиликлар, жумладан, қонунлар сифати, парламент назорати масаласи, депутатларнинг сайлов округларидаги фаолияти асосан учрашувлар, шикоят ва саволларга жавоб бериш бўлиб қолаётгани ҳақидаги мулоҳазалардан депутатлар билан бир қаторда биз – сиёсий партиялар ҳам тегишли хулосалар чиқаришимиз керак.

Мажлисда янги сайланган депутатлар олдида турган устувор вазифалар ҳам тилга олиниб, янги даврда парламент чинакам халқ уйига, унинг қуйи палатаси эса ғоялар генераторига, соғлом рақобат, баҳс ва мунозаралар майдонига айланиши кераклиги, шунингдек, парламентда мухолифатни жонлантириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Биз мухолифлик деганда парламентда партия фракцияларини қонунлар ёки Ҳукумат қарорларини муҳокама қилишдаги тортишувини тушунамиз. Бундай тортишувлар миллат ва мамлакат манфаати йўлида конструктив тарзда кечади, пировард мақсадимиз эса Ўзбекистонни ривожлантириш, халқимиз фаровонлигини оширишга қаратилади, албатта.

Биз партиялараро ёки ғоялар масаласида конструктив қутблашишга қарши эмасмиз. Лекин миллий тараққиётга хизмат қилувчи мақсадларимиз ягона ва баҳс-мунозараларсиз кечиши керак!

Маълумки, энди янги парламент қуйи палатасида 12 та эмас, 10 та янгиланган қўмита фаолият юритади. Кўпчилик ҳамкасбларимиз таъкидлаганидек, бу ниҳоятда тўғри қарор бўлди. Ҳар бир қўмита қошида фуқаролик жамияти институтлари вакилларидан иборат жамоатчилик кенгашлари тузилиши ҳам яхши самара беради, деган умиддамиз.

Шу ўринда яна бир масалага алоҳида эътибор қаратмоқчиман: бундан буён давлат раҳбарининг партия раислари билан улар истаган вақтда мулоқот қилиш учун тайёрлиги ҳамда маҳаллий бюджетларга даромад солиғининг 50 фоизини қолдириш ҳақидаги таклифларини партиялар учун катта ютуқ сифатида олқишлаш керак.

Яна бир муҳим ўзгариш: энди фракция раҳбарлари қонунга мувофиқ Спикерга ўринбосарлик қилмайди. Бу эса шубҳасиз, фракция фаолиятини янада эркинлаштириш ва асосий эътиборни сайловчилар ва электорат манфаатига қаратишга имкон беради.

ЎзА мухбири Муҳтарама Комилова ёзиб олди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алишер Қодиров: ғоялар масаласида конструктив қутблашишга қарши эмасмиз