Бугун юртимиз равнақи йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида сиёсий фаоллик ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамиятга эга. Хабарингиз бор, 2024 йил юртимизда фаолият юритаётган сиёсий партиялар учун "синов" йили ҳисобланади. Амалдаги 5 та партия ўтган 5 йил давомида ўзининг сайловчиларига берган ваъдаларини қанчалик бажарганлиги ҳақидаги "ҳисоботи" ва навбатдаги 5 йиллик учун ўзининг янги сиёсий дастурини тақдим этиши керак бўлади.
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги энг биринчилардан бўлиб, сиёсий партия раҳбарлари учун ўзининг "Минбар"ини тақдим этади. "Минбар" лойиҳасида 2024 йил давомида сиёсий майдонда қандай ўзгаришлар юз бериши, айрим сиёсий партияларнинг қўшилиб кетишига доир "прогнозлар". Бундан ташқари жамиятимизда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган муаммоларга нисбатан сиёсий фаолларнинг муносабати билан таништириб боради.
Лойиҳанинг илк сони меҳмони “Миллий тикланиш" демократик партияси фракциясининг раҳбари Алишер Қодиров бўлди.
Суҳбат давомида рус пропагандасига нисбатан “кескин чоралар” кўриш вақти келгани, “чаласавод рус шовинисти”нинг фикрларига нисбатан Расмий муносабат. Ҳали қабул қилинмаган “янги лотин” ёзувидан фойдаланиш орқали Партия раиси нима демоқчи эканлиги ҳақида гапириб ўтди.
Шунингдек, 2024 йилда кутилаётган сиёсий партиялар қўшилиб кетиши бўйича “прогноз"лар ҳақида, "Миллий тикланиш" демократик партиясининг дастуридаги ўзгаришлар ҳақида батафсил суҳбатлашилди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/HCNxW8Pa4nQ" title="Alisher Qodirov: “Bildirgan hech qaysi bayonotimdan afsusda emasman!”" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>
"Минбар" лойиҳасининг навбатдаги меҳмони Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари - Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг раҳбари Актам Хаитов.
Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг раҳбарига ўзингизни қизиқтирган саволларингиз, таклиф ва мулоҳазаларингизни Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг барча ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларидаги почталарида хабар сифатида қолдиришингиз мумкин.
Энг ишончли ва расмий хабарларни биз билан кузатишда давом этинг!
М.Турдалиева, Н.Абдувоитов ЎзА