Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш орқали, автосаноатда рақобат муҳитини шакллантирмоқчи эканлигини айтмоқда.

У ўзининг расмий каналида бу ҳақида шундай ёзади.

«Бошидан буён такрорланиб келаётган фикр айнан шу. Йўналиш ҳам айнан шу: Ўзбекистонни Жаҳон савдо ташкилотига аъзолиги орқали айнан шу рақобат муҳитини шакллантириш устида ишланмоқда, тайёргарлик кўрилмоқда. Шу фикрга келиш учун шунча шовқин, шунча популизм... Кимлардир машҳурроқ бўлгандир, Ўзбекистон ютмади», деб ёзади Алишер Қодиров.

ЎзА мухбири «Миллий тикланиш» демократик партияси раисидан ким популисту, Ўзбекистон нега ютқазганини изоҳлаб беришини сўради. Унинг фикрича, тўлов қобилияти юқори бўлмаган давлатларда автосаноатни ривожланиб кетиши қийин кечади. Ўзбекистонда автосаноатни ривожлантириш учун катта меҳнат қилинган. Алишер Қодиров Ўзбекистонда автосаноатни тўхтатиб, хориждан автомобиль олиб келишни таклиф қилганларни сохта халқпарварларга йўйган.

“Минтақада автосаноатни шакллантириш учун озмунча меҳнат қилинмади. Бизнес талаблари ўз вақтида бу лойиҳани фойда келтирмайди, деб ҳисоблаган. Тўлов қобилияти паст бўлган давлатларда автосаноат яшаб кетолмайди. Автосаноат давлатларни ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий, ҳам интеллектуал кучли қиладиган тармоқ. Кучли давлатлар бу тармоқни инқироз пайтларида бекорга қўллаб-қувватлашмайди. Масалан, Россияда энг оғир иқтисодий инқироз ҳолатида ҳам «АвтоВАЗ»ни йўқ қилиб юбормади. Буни тушунган тушунади. Ўзбекистонда автосаноатни йўқ қилиб, хориждан автомобиль олиб келишни йўлга қўйишни «халқпарвар» таклиф сифатида илгари сурганлар нафақат сиёсатни, балки иқтисодни ҳам тушунмаса керак”, дейди Алишер Қодиров.

«Миллий тикланиш» ДП раиси автосаноатимизни тўхтатишни таклиф қилганлар Ўзбекистонга ёмонлик истамоқда, деган фикрда. А. Қодиров бу фикрларини қуйидагича тушунтирди: “Одамларга яхшилик қилаётгандек кўринаётган бу ғоялар остида Ўзбекистонга ёмонлик ётибди. «Дунёни қаерида яшасам ҳам қорним тўқ бўлса бўлди», деб яшайдиган космополитик қараш эгаларига бу масала албатта кулгилидир...

Ўзбекистондаги монополияларнинг ҳаммаси, жумладан, «Ўзавтомоторс» ҳам, Ўзбекистонни Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлганидан кейинги очиқ ва кучли рақобатга тайёр бўлиши керак. Бунинг учун жуда кўп, йиғилиб қолган муаммоларни бартараф этилаётганлигини кўриб турибмиз. Йиллаб йиғилган масалалар бир неча йилда ҳал бўлиб қолмайди. Олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмуни ҳам шунда”...

Анора СОДИҚОВА, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алишер Қодиров автосаноатни тўхтатиб, хориждан автомобиль олиб келишни таклиф қилганларни сохта халқпарварга чиқарди