Aлибеков Дилшод Исломовичнинг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Ўйинлар воситасида ўсмир ёшдаги ўқувчиларда гендер маданиятни ривожлантиришнинг дидактик тизимини такомиллаштириш” мавзусида
Aлибеков Дилшод Исломовичнинг 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи ихтисослиги бўйича “Ўйинлар воситасида ўсмир ёшдаги ўқувчиларда гендер маданиятни ривожлантиришнинг дидактик тизимини такомиллаштириш” мавзусидаги педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.01/2025.27.12.Ped.02.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 29 октябрь куни соат 14:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100095, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани Зиё кўчаси, 6-уй. Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси.
Тел: (99855) 511-02-69; факс: (99855) 511-02-69
e-mail: uzpfiti1@umail.uz, uzpfiti@exat.uz