Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида “AIF - 2025” халқаро форуми давом этмоқда. Унда етакчи сиёсатчилар, халқаро ташкилотлар, корпорациялар, сармоядорлар, олимлар, журналистлар иштирок этмоқда.

Халқаро хавфсизлик, энергия ва иқлим ўзгариши ҳамда иқтисодиёт ва молия каби глобал масалалар муҳокамаси қизғин давом этаётган тадбир доирасида сессиялар, учрашувлар, брифинглар ташкил этилмоқда. 

Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Алибек Қуантиров, “Қозоқинвест” компанияси бошқарув кенгаши раиси Эржан Елекеев, мазкур компания бошқарув кенгаши раиси ўринбосари Мадияр Султанбек журналистлар билан учрашувда мамлакат етакчиси Қосим-Жомарт Тоқаев раҳбарлигида конструктив ҳамкорликка асосланган ташқи сиёсат юритилаётгани, мулоқот устуворлиги, шунингдек, суверен ҳуқуқларни ҳурмат қилишга устувор аҳамият берилиши қайд этилди. 

Остона халқаро форуми гарчи иқтисодий ва замонавий технологиялар билан боғлиқ глобал масалаларни қамраб олган бўлса ҳам унинг туб моҳиятида, албатта, дўстликка асосланган ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш мақсади ётибди. Зеро, Остонадаги Конгресс-марказда давом этаётган йирик анжуманда дунёнинг юзга яқин давлатидан 6 мингга яқин иштирокчи қатнашмоқда. 

Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Алибек Қуантиров Марказий Осиё минтақасидаги ҳамжиҳатлик давлатлар раҳбарларининг сиёсий иродаси натижаси эканига эътибор қаратди. Минтақа халқлари ҳаётига дахлдор масалалар ҳам ҳамкорлик асосида ечимини топиб бормоқда. 

ЎзА мухбирининг “Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг ҳамкорлик алоқаларини қандай баҳолайсиз?”, деган саволига А.Қуантиров икки давлат ўртасида ишончли ҳамкорлик алоқалари юксак даражада эканини эътироф этди. Биз ўзбек ҳамкасбларимиз билан жуда яқин ҳамкорликни давом эттирмоқдамиз. 

“Қозоқинвест” компанияси бошқарув кенгаши раиси Эржан Елекеев икки давлат ўртасида савдо ва инвестиция ҳамкорлиги, шунингдек, саноат соҳасида ҳамкорликка оид "йўл харитаси" мавжудлигини қайд этди. 

– Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестицияларни жалб қилиш агентлиги билан мунтазам мулоқот, яқин ҳамкорлигимиз мавжуд, деди Э.Елекеев. – Масалан, келаси ҳафтада Тошкентда йирик халқаро форум ўтказилиши режалаштирилган. Биз ҳам унда иштирок этамиз. Туркий давлатлар ташкилоти доирасида инвестиция соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш режаси ҳам мавжуд. Нега мен бу масалага эътибор қаратаяпман? Чунки, Япония, АҚШ ёки Европа Иттифоқидаги йирик давлатлар Марказий Осиёни яхлит бир минтақа сифатида кўради. Шунинг учун биз учун ўзаро рақобатчи бўлиш эмас, балки биргаликдаги инвестиция лойиҳаларини илгари суриш фақат фойда келтиради. Масалан, логистика, кончилик ва металлургия, автомобилсозлик соҳасида ўзбек ҳамкасбларимиз жуда фаол ривожланмоқда. Қозоғистон, Ўзбекистон ва бошқа Марказий Осиё мамлакатлари қўшма инвестиция ечимларини ишлаб чиқишимиз мақсадга мувофиқ. 

– Яқинда Тошкентда бўлиб, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Лазиз Қудратов билан учрашиб, мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг ижобий натижаларини муҳокама қилдик, – деди “Қозоқинвест” компанияси бошқарув кенгаши раиси ўринбосари Мадияр Султанбек. – Шу ўринда бир мисол келтирсам, ўтган йилнинг ўзида Қозоғистонда фаолият юритувчи ўзбекистонлик компаниялар сони 19 фоизга ошди. Бу компаниялар ёки тўлиқ ўзбек капиталига ёки қўшма ўзбек-қозоқ капиталига эга. Ҳозирги кунда улар сони 3,3 мингга етди. Бу эса, ўзбек бизнесининг мамлакатимизга бўлган катта қизиқишини кўрсатади.

Бўлажак Тошкент форуми доирасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлигимизни янада мустаҳкамлаш ниятидамиз. 

Норгул Абдураимова, ЎзА

Тошкент – Остона

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алибек Қуантиров: Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ишончли ҳамкорлик алоқалари юксак даражада