Албания Президенти Самарқанддан Тошкентга қайтиб келди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан юртимизга расмий ташриф билан келган Албания Республикаси Президенти Байрам Бегай Кўксарой қароргоҳидаги олий даражадаги музокаралардан сўнг 16 июнь куни Самарқандга ташриф буюрди.
Албания етакчиси Самарқандга ташрифи давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Н. Исмоилов ҳамроҳлигида Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилди, Амир Темур мақбараси, Регистон мажмуаси, Мирзо Улуғбек музей-расадхонаси, Самарқанд халқаро туризм марказидаги “Боқий шаҳар” тарихий-этнографик мажмуасида бўлди.


Олий мартабали меҳмон шу куни “Афросиёб” поездида Самарқанддан Тошкентга келди.
Эслатиб ўтамиз, Байрам Бегай 17 июнь куни V Тошкент халқаро инвестиция форумида қатнашади.


Б.ХУДОЙБЕРДИЕВ, Н.ҲАЙДАРОВ (сурат), ЎзА