Маълумки, 2025/2026 ўқув йилидан Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернат фаолияти йўлга қўйилади. Мазкур мактаб-интернат битирувчиларига шаҳодатнома ва хорижий олийгоҳларга кириш имконини берувчи халқаро таълим дастури дипломи (International Baccalaureate) берилади. Уларнинг хорижда ўқиши учун квоталар ажратилади.

Хўш, Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернатида ўқиш пулликми?

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Жўрабек Жангиров томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, Ал-Беруний мактаби давлат умумтаълим муассасаси ҳисобланади. Мазкур мактабда таълим олиш мутлақо бепул. Бундан ташқари мактаб интернат шаклида бўлгани учун ўқувчилар ётоқ ва 5 маҳал овқат билан ҳам таъминланади.

Таълим масканида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ўқитиладиган ўқувчиларнинг умумий чекланган сони 180 нафарни ташкил этиши белгиланган. Ўқувчилар таълим олиши давомида  илмий-тадқиқот ва инновацион стартап лойиҳалар ҳамда бошқа ижтимоий лойиҳалар бўйича ўзининг портфолиосини шакллантиришади.

Бундан ташқари, мактабнинг айрим 10-синф ўқувчилари нуфузли олий таълим ташкилотлари томонидан ташкил этиладиган қисқа муддатли ўқув дастурларида ҳар йили 1 маротаба қатнашиши мумкин. Уларнинг халқаро миқёсда эътироф этилган академик рейтингнинг энг илғор 100 та олий таълим ташкилоти рўйхатидан жой олган хорижий олий таълим ташкилотларида таълим олиш харажатлари белгиланган тартибда қопланади.

Ал-Беруний мактабига ариза топшириш жорий йил 25 июнгача онлайн тарзда my.gov.uz (https://my.gov.uz/) ҳамда ariza.piima.uz (https://ariza.piima.uz/) сайтлари орқали амалга оширилади.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, мактабга 8-синфни битириб, 9-синфга ўтган ўқувчилар ўқишга ариза топшириши мумкин.

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ал-Беруний номидаги мактаб битирувчиларига хорижда таълим олиши учун квоталар берилади