Актенге Кеунимжаева халқаро турнирда совриндор бўлди

Беларуснинг Минск шаҳрида эркин ва аёллар кураши бўйича “Александр Медведь” халқаро хотира турнирига ўтказилмоқда. Қувонарлиси унда ўзбек полвонлари ҳам муваффақиятли иштирок этмоқда.
Аёллар кураши бўйича ўтаётган, мусобақада иштирок этган ҳамюртимиз Актенге Кеунимжаева 50 кг. вазн тоифасидаги баҳсларда финалга қадар ўтган барча жангларда ғалаба қозониб, кумуш медаль соҳибасига айланди.
Маълумот ўрнида: Актенге январь ойида Россия Федерациясида ўтказилган "Иван Яригин" хотира турнирида бронза медалини қўлга киритган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА