Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O’zLiDeP фракцияси раҳбари, O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов Нукус шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида бугунги кунда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Мамлакатимизда меҳнат бозорининг самарали механизмларини жорий қилиш, камбағал ва ишсиз фуқароларни замонавий касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш, шу асосда уларни доимий даромад келтирадиган меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш орқали бандлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 11 августдаги “Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида Нукус шаҳрида “Ишга марҳамат” мономаркази очилган эди. Олдинги Нукус коммунал-хўжалиги ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи биносининг бир қисми қайта реконструкцияланиб, “Нукус агросаноат қурилиш-монтаж” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан 10,5 миллиард сўмлик реконструкция ишлари бажарилди.

Мазкур марказда ишсиз, банд бўлмаган аҳолини 4 та йўналиш бўйича 19 та касб-ҳунарга ва 3 та хорижий тилларда ўқитиш ташкил қилинган.

Фаолиятини бошлаганига кўп бўлмаган мономарказда шу кунга қадар сервис ва хизмат кўрсатиш, техник соҳа, рус ва корейс тиллари, компьютер дизайни дастурлари, архитектура ва компьютер саводхонлиги бўйича 1295 нафар тингловчи жалб қилинган бўлса, шундан 718 нафари битириб чиқди.

Спикер ўринбосари марказда тингловчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишар экан, ҳоким ёрдамчилари учун мономарказга экскурсия ташкил этиш зарурлиги қайд этилди. Шунингдек, ҳоким ёрдамчилари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари билан биргаликда ишлашни йўлга қўйиш бўйича ҳам таклифлар билдириб ўтилди. Шу тариқа 8100 гектар ер майдонида дехқон хўжалигини ташкил этиш, томорқачиликни ривожлантириш бўйича 14 фоизгача кредитнинг берилиши, паррандачилик, қуёнчилик, балиқчиликни ривожлантириш бўйича 300 миллион сўмгача гаровсиз кредит олиш каби имкониятларидан фойдаланиш зарур.

Учрашув давомида партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Ишга марҳамат” мономаркази билан ҳамкорликда давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинаётган қарор ва фармонларнинг мазмун-моҳиятини тингловчиларга кенгроқ тушунтириш мақсадида Меморандум тузишга келишиб олинди. Марказ қошида партиянинг бошланғич партия ташкилоти ташкил этилиб, бир қатор ходимлар партия сафига аъзоликка қабул қилинди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Актам Хаитов “Ишга марҳамат” мономарказ фаолияти билан танишди