Акрамжон Неъматов: “Ёшлар Марказий Осиё келажагини шакллантиришда фаол иштирок этиши керак”
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ва Конрад Аденауэр жамғармаси ҳамкорлигида ташкил этилган “Марказий Осиё ва Озарбайжон ёш етакчилари” минтақавий дастурининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тошкент ва Бухоро шаҳарларида ўтказилаётган тадбир давлат идоралари, парламентлар, илмий-таҳлилий марказлар ва жамоат ташкилотларининг олти мамлакатдан келган 30 нафардан ортиқ ёш вакилларини бирлаштирди. Унинг асосий мақсади касбий алоқаларни мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш ҳамда минтақавий тараққиётнинг устувор йўналишлари бўйича амалий ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат.
26–30-октябрь кунлари ўтказилаётган тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари Акрамжон Неъматов замонавий шароитда минтақавий мулоқот стратегик аҳамият касб этиб, барқарор тараққиёт ва барқарорликни таъминлаш, шунингдек, умумий муаммоларга биргаликда жавоб қайтаришнинг муҳим воситаларидан бирига айланаётганини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, бугунги дунё халқаро муносабатларнинг деярли барча соҳаларини қамраб олаётган чуқур ва туб ўзгаришлар даврини бошдан кечирмоқда. Технологиялар, сунъий интеллект ва рақамли иқтисодиётнинг жадал ривожланиши ўсиш ва модернизация учун мисли кўрилмаган имкониятларни очмоқда. Шу билан бирга, геосиёсий рақобат кучайиб, иқлим ва демографик ўзгаришлар жадаллашмоқда, сув, энергетика ва озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ муаммолар кескинлашмоқда.
Ҳозирги босқичнинг ўзига хос жиҳати шундаки, ушбу жараёнлар бир вақтнинг ўзида кечмоқда, бир-бирига қўшилиб, ўзаро таъсир орқали оқибатларини янада кучайтирмоқда. Натижада янги хатарлар ва ноаниқликлар юзага келмоқда. Айни пайтда ўзгаришларга ўз вақтида мослаша оладиган давлатлар ва минтақалар учун янги имкониятлар ҳам кенгаймоқда.
Шу билан бирга, халқаро тартибнинг қайта шаклланиши анъанавий кўп томонлама механизмларнинг айримлари самарадорлиги пасайиши билан кечмоқда. Улар инқирозларни бартараф этиш ва ўзаро келишилган қарорларни ишлаб чиқишда тобора кўпроқ қийинчиликларга дуч келмоқда.
“Бундай шароитда умумий устувор йўналишларни мустақил белгилай оладиган, манфаатларни мувофиқлаштирадиган ва олдида турган вазифаларни ҳал этиш учун саъй-ҳаракатларни бирлаштирадиган жипслашган минтақалар алоҳида аҳамият касб этади”, — деди СМТИ вакили.
Таъкидланганидек, ҳеч бир давлат замонавий трансчегаравий муаммоларнинг бутун мажмуасига якка ҳолда самарали қарши тура олмайди ёки юзага келаётган имкониятлардан тўлиқ фойдалана олмайди. Минтақавий ҳамкорлик ресурслар, билим ва технологияларни бирлаштириш, умумий муаммоларни эса биргаликдаги тараққиёт омилларига айлантириш имконини беради.
Шу нуқтаи назардан, А. Неъматов сўнгги йилларда Марказий Осиёда юз берган сифат жиҳатидан муҳим ўзгаришларга алоҳида эътибор қаратди. Сиёсий ирода ва давлатлар раҳбарларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли ўзаро ишонч мустаҳкамланди, бир қатор нозик масалалар ҳал этилди, транспорт алоқалари тикланди, савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамда маданий-гуманитар ҳамкорлик кенгайди.

Бугунги кунда минтақавий ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда. Бу босқичда миллий стратегияларни ўзаро уйғунлаштириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва умумий иқтисодий ривожланиш маконини шакллантириш устувор аҳамият касб этмоқда.
8 октябрь куни Аваза шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё ва Озарбайжон давлатлари раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашуви якунлари ҳам ушбу тенденциянинг муҳим тасдиғи бўлди. Учрашувда саноат, транспорт, энергетика, рақамлаштириш, экология ва инсон капиталини ривожлантириш соҳаларида ҳамкорликнинг янги истиқболлари белгилаб олинди.
Озарбайжоннинг ушбу жараёндаги иштироки Марказий Осиёнинг Каспийбўйи минтақаси ва Жанубий Кавказ билан ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлаш, янги транспорт йўналишлари ҳамда ишлаб чиқариш кооперацияси алоқаларини шакллантириш имкониятларини кенгайтирмоқда.
Шу билан бирга, А. Неъматов таъкидлаганидек, минтақавий яқинлашув жараёнларини барқарор ва қайтмас тусга киритиш учун ҳамкорликнинг мустаҳкам интеллектуал, таълимий ва ижтимоий асосини шакллантириш зарур.
Жадал технологик ўзгаришлар шароитида давлатларнинг рақобатбардошлиги тобора кўпроқ инсон капиталининг сифати, таълим даражаси, илмий салоҳият ҳамда инновацияларни яратиш ва жорий этиш қобилияти билан белгиланмоқда. Шу боис замонавий билим, компетенция ва халқаро ҳамкорлик кўникмаларига эга янги авлод мутахассисларини тайёрлаш алоҳида аҳамият касб этади.
Шу муносабат билан СМТИ вакили Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар ва таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган ташаббусларига, жумладан, Марказий Осиё ёшлар форумини ўтказиш, инновацион ғоялар бўйича минтақавий танловларни ташкил этиш, академик мобилликни ривожлантириш, қўшма таълим дастурлари ва илмий тадқиқотларни йўлга қўйиш ташаббусларига тўхталди.
Ўзбекистон Президенти томонидан Авазадаги учрашувда илгари сурилган Талаб юқори бўлган касблар ва компетенсияларнинг минтақавий атласини ишлаб чиқиш ташаббусига алоҳида эътибор қаратилди.
Ушбу ташаббус таълим тизимларининг иқтисодиёт тармоқларига бўлган истиқболдаги эҳтиёжлар билан узвий боғлиқлигини таъминлашга, аввало, саноат, энергетика, транспорт, рақамли технологиялар, сунъий интеллект ва яшил иқтисодиёт соҳаларида талаб юқори бўлган мутахассисларни тайёрлашга хизмат қилади.
“Ёшларни нафақат бугунги кун касбларига, балки ўн-йигирма йилдан кейин иқтисодиётларимиз ривожини белгилайдиган касбларга ҳам тайёрлашимиз зарур”, — деди А. Неъматов.
У ҳамкорликнинг стратегик йўналишларидан бири сифатида Марказий Осиё ва Озарбайжоннинг таълим, фан, билим ва инновациялар соҳасидаги умумий маконини шакллантиришни қайд этди.
Бу борада университетлараро алоқаларни кенгайтириш, қўшма таълим ва тадқиқот дастурларини амалга ошириш, академик алмашинувларни йўлга қўйиш, ёш олимлар тармоқларини яратиш, технологик стартаплар ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш назарда тутилмоқда.
Бундай ҳамкорлик давлатларнинг интеллектуал салоҳиятини бирлаштириб, рақамли трансформация ва саноатни модернизация қилишдан тортиб, сувни тежаш, иқлим ўзгаришига мослашиш ҳамда энергетик барқарорликни таъминлашгача бўлган умумий вазифаларни ҳал этиш имконини беради.
Бундан ташқари, умумий ахборот ва маданий-гуманитар маконни ривожлантириш, тадқиқотчилар, давлат хизматчилари, тадбиркорлар ва жамоат арбоблари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш ҳам муҳим аҳамиятга эга.
А.Неъматов минтақа мамлакатларининг умумий келажак тақдирига дахлдорлик туйғусини шакллантириш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Унинг сўзларига кўра, Марказий Осиё ва Озарбайжон халқларини кўп асрлик тарихий, маданий ва маънавий алоқалар бирлаштириб туради. Бироқ бугунги кунда ҳар бир давлатнинг фаровонлиги қўшни мамлакатларнинг барқарорлиги ва равнақига тобора чамбарчас боғлиқ эканини англаш ҳам бирдек муҳимдир.
Минтақавий ўзликни англаш миллий ўзига хосликдан воз кечишни англатмайди. Аксинча, у ўзаро ҳурмат, маданий хилма-хилликни асраб-авайлаш ва умумий узоқ муддатли манфаатларни англаш асосида шаклланиши лозим.
“Биз учун нафақат умумий ўтмишимизни ёдда тутиш, балки умумий келажагимиз борлигини ҳам англаш муҳим”, — деди СМТИ вакили.
Бундай ёндашувларнинг амалий ифодаси минтақавий алмашинув дастурларида намоён бўлади. Улар бевосита мулоқот, биргаликда таълим олиш ва бир-бирининг тажрибасини ўрганиш орқали ўзаро ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Жумладан, ёш етакчиларнинг Ўзбекистонда бўлиш дастури Олий Мажлис палаталари, давлат органлари ва IT Парк фаолияти, шунингдек, давлат ва маҳаллий бошқарув амалиёти билан танишишни назарда тутади. Бухорода иштирокчилар саноат кооперацияси, тўқимачилик ишлаб чиқариши, тадбиркорлик ва туризмни ривожлантириш тажрибасини ўрганади, ёш депутатлар ҳамда ишбилармон доиралар вакиллари билан учрашади.
Шу тариқа, дастур сиёсий ва экспертлар мулоқотини бошқарув, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳалардаги аниқ амалиётларни ўрганиш билан уйғунлаштириб, янги касбий алоқалар ва қўшма ташаббусларни шакллантириш учун шароит яратади.
Тадбир якунида А. Неъматов давлатлар ўртасида эришилган ишончни нафақат сиёсий келишувларга, балки жамиятлар, илмий ва таълим муассасалари ҳамда ишбилармон доиралар ўртасидаги мустаҳкам алоқаларга таянадиган барқарор ҳамкорлик тизимига айлантириш стратегик вазифа эканини таъкидлади.
“Айнан ёш авлод минтақавий яқинлашув жараёнларини чинакам барқарор ва қайтмас жараёнга айлантиришга қодир. Марказий Осиё ва Озарбайжон келажаги — бу бизни кутиб турган нарса эмас, балки бугуноқ биргаликда яратаётган келажагимиздир”, — дея хулоса қилди СМТИ директорининг биринчи ўринбосари.
Шу муносабат билан СМТИ вакили Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар ва таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган ташаббусларига, жумладан, Марказий Осиё ёшлар форумини ўтказиш, инновацион ғоялар бўйича минтақавий танловларни ташкил этиш, академик мобилликни ривожлантириш, қўшма таълим дастурлари ва илмий тадқиқотларни йўлга қўйиш ташаббусларига тўхталди.
Ўзбекистон Президенти томонидан Авазадаги учрашувда илгари сурилган Талаб юқори бўлган касблар ва компетенцияларнинг минтақавий атласини ишлаб чиқиш ташаббусига алоҳида эътибор қаратилди.

ЎзА