Тошкентда “Самарқанд жараёни: ШҲТ фаолиятини модернизация қилиш истиқболи” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ҳамкорлигида, Марказий Осиё халқаро институти кўмагида ташкил этилган тадбирда ШҲТга аъзо давлатлар етакчи таҳлилий марказлари раҳбарлари ва экспертлари иштирок этди.

Анжуманда ШҲТ фаолияти самарадорлигини ошириш масаласи муҳокама қилинди. Иштирокчилар тузилмани модернизация қилиш, янги воқеликка мослаштиришга оид қарашлари, ёндашувларини баён қилдилар.

СМТИ директорининг биринчи ўринбосари Акрамжон Неъматов ўз маърузасида Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти фаолиятида тобора муҳим ўрин эгаллаётганини таъкидлади.

– ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида йўлга қўйилган мулоқот ва ҳамкорлик туфайли минтақамизда юқори даражадаги ижтимоий-сиёсий барқарорлик, хавфсизлик ва фаровонлик, иқтисодий ривожланиш таъминланмоқда, – деди эксперт.

У бугунги кунда Марказий Осиё энг жадал ривожланаётган минтақалардан бири ҳисобланишига урғу берди. 2000 йилдан, ШҲТ ташкил этилгандан буён ялпи ички маҳсулот қарийб 9 баробар ошиб, 46 миллиард доллардан 400 миллиард долларгача ўсди. Яна бир ютуқ – иқтисодий ўсишнинг юқори суръати сақланиб қолганидадир.

2022 йил минтақа иқтисодиёти ўртача 6 фоиздан кўпроқ ўсди. Бу  атиги 3 фоизни ташкил этган жаҳон кўрсаткичидан 2 баробар юқори.

Марказий Осиё жаҳон иқтисодий муносабатининг муҳим иштирокчисига айланди: минтақа ташқи савдоси сўнги 20 йилда 8 баробар ўсиб, қарийб 225 миллиард долларга етди, дея таъкидлади мутахассис.

Нотиқ қайд этганидек, минтақа мамлакатлари ўртасида товар айирбошлаш миқдори умумий ташқи савдога нисбатан тезроқ ўсяпти. Ўзаро маҳсулот ва хизмат алмашинувининг жами савдодаги улуши 2014 йилдаги 6 фоиздан 2022 йилда 11 фоизга кўтарилди.

Бундан ташқари нисбий барқарорлик туфайли минтақага тўғридан-тўғри хорижий инвестиция оқими йил сайин тезлашиб, 2000 йилдан ҳозирги кунгача 20 баробар ошгани ва 250 миллиард долларга етгани таъкидланди.

Минтақа ривожланиши туфайли 20 йилдан камроқ вақт давомида аҳоли сони 55 миллиондан 80 миллионгача ўсди.

Эришилган ютуқлар самараси ўлароқ, бугунги кунда Марказий Осиё қудратли ресурси, хом ашё салоҳияти, инсон капитали ва ишлаб чиқариш базасидан фойдаланиб, тараққиётнинг янги босқичига чиқмоқда, ишлаб чиқариш-логистика занжирининг муҳим бўғинига айланмоқда.

СМТИ директори биринчи ўринбосари сўзларига кўра, юқоридаги тенденция бутун ШҲТ маконига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Марказий Осиё барқарор ривожланиши минтақанинг Евросиё ҳудудидаги бир қатор стратегик муҳим минтақаларни боғловчи ўзига хос “дарвоза”, қуруқликдаги кўприк сифатидаги ролини мустаҳкамлайди.

– Бу ташкилотга аъзо давлатлар учун тўсиқсиз транзитни таъминлаш, ўзаро товар айирбошлаш кўламини кенгайтириш, миллий маҳсулотларни бир-бири бозорига олиб чиқиш учун кенг имконият, истиқбол очмоқда, – дея сўзини якунлади А.Неъматов.

Ғ.Хонназаров тайёрлади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Акрамжон НЕЪМАТОВ: Марказий Осиёнинг барқарор ривожланиши бутун ШҲТ маконига ижобий таъсир кўрсатади