Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда. Шундай тадбирлардан бири 17 февраль куни Қибрай туманида бўлиб ўтди. Унда Тошкент вилояти сайловчилари Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Акмал Саидов билан учрашди.

Учрашувни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 10-Тошкент вилояти округ сайлов комиссиясининг раиси Н.Абдуллаев очди. Президентликка номзоднинг ишончли вакили Т.Мансуров йиғилганларни номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди.

Тадбирда Президентликка номзод Акмал Саидов ўз сайловолди дастури юзасидан нутқ сўзлади.

Номзод сайловолди дастури билан таништирар экан, миллий ўзликни англаш, миллий ғурур ва қадр-қиммат туйғусини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Хусусан, ёшлар онгини халқимизга ёт бўлган “оммавий маданият”нинг салбий таъсиридан муҳофаза қилиш, уларни миллий тикланиш ғояси, миллий маданият ва қадриятларни эъзозлаш, камол топиб келаётган авлодни китобга муҳаббат ва ҳурмат-эҳтиром руҳида тарбиялаш дастурда етакчи ўрин эгаллаганини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, номзоднинг дастурида «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган» тамғаси остида жаҳон бозорига маҳсулот етказиб беришга йўналтирилган тизимли чора-тадбирларни қабул қилиш, ишлаб чиқаришни техник ва технологик модернизация қилиш вазифалари белгиланган.

Учрашувда Ўзбекистон “Қизил ярим ой” жамиятининг Тошкент вилояти бўлими раҳбари Н.Қорабоева, Янгийўл туманидаги 44-умумтаълим мактаби директори Н.Жўрабоев ва бошқалар номзоднинг дастури ҳақида ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирди. Сайловчиларни 2015 йил 29 март куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга чақирди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Акмал Саидовнинг Тошкент вилояти сайловчилари билан учрашуви