Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ) делегациясини қабул қилди.

Мулоқот аввалида сўнгги йилларда мамлакатимиз ЕХҲТ институтлари, жумладан, ДИИҲБ билан конструктив алоқани сезиларли даражада фаоллаштиргани қайд этилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳамда ДИИҲБ ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболи муҳокама қилинди.

Учрашувда делегация раҳбари Оуэн Мерфи Қонунчилик палатаси билан бюро ўртасида қабул қилинаётган қонун лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш, қонунчиликни халқаро стандартга мувофиқ янада такомиллаштириш каби йўналишларда шерикликни юқори баҳолади.

2021 йил 24 октябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш бўйича ДИИҲБ миссиясининг Якуний ҳисоботида берилган тавсиялар ижроси юзасидан фикр алмашилди.

Ўз навбатида, бюро вакиллари мамлакатимиз томони мазкур йўналишда очиқ мулоқот ва ўзаро ҳамкорликка тайёрлигини, муҳокамалар учун платформа яратиб берганини алоҳида эътироф этди.

Шу билан бирга, мамлакатимизда Президент сайловлари ҳуқуқий, ташкилий жиҳатдан ҳамда пандемия қоидаларига риоя этган ҳолда юқори даражада ўтказилгани маълум қилинди.

Анжуманда сайловни ўтказиш учун партияларни молиялаштириш борасида маҳаллий сайлов участкасида аёлларнинг ролини ҳамда малакасини ошириш мақсадида тренинглар ўтказиш бўйича фикр алмашилди.

Учрашув очиқ, самимий ва дўстона руҳда ўтди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Акмал Саидов Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюро вакиллари билан учрашди