| Y | D | S | CH | P | J | SH |
|---|---|---|---|---|---|---|
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 |
| 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 |
| 15 | 16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 |
| 22 | 23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 |
| 29 | 30 | 1 | 2 | 3 | 4 | 5 |
Академик лицей битирувчилари ишончни оқлади

Навоий давлат педагогика институти ҳузуридаги академик лицейини жорий йилда битирган 217 нафар ўқувчилардан 206 нафари турли олий ўқув юртлари талабаси бўлди.
Эндиликда уларнинг 113 нафари давлат гранти, 93 нафари шартнома асосида ўқишни давом эттирмоқда.
2021 йил январ-феврал ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги “Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Навоий давлат педагогика институти томонидан академик лицейга 500 миллион сўмлик ўқув лаборатория жиҳозлари, компьютер синфига компьютерлар, спорт ва мусиқа жиҳозлари, шунингдек, вебинар хона ташкил этилиб, интерактив электрон доска олиб берилган эди.

Якунланган ўқув йилида фан олимпиадаларининг республика финал босқичида физика фанидан Умид Муҳаммедов фахрли 1-ўринни, инглиз тили фанидан эса Камола Усмонова фахрли 3-ўринни эгаллаб, эгаллаган фанидан олий таълимга кириш учун максимал балл берувчи сертификатга эга бўлган эди. Бундан ташқари, Умид Муҳаммедов Ўзбекистон-Корея халқаро университетида 4 йиллик грат асосида ўқиш имтиёзини берувчи 12800 АҚШ доллари қийматидаги ваучер ва сертификатга эга бўлди.
2020-2021 ўқув йилида академик лицей битирувчиларидан 62 нафари инглиз тилидан халқаро ва миллий сертификатни қўлга киритган.
Шунингдек, академик лицей ўқувчиларининг спорт мусобақаларидаги иштироки ҳам эътирофга лойиқ. 2021 йилда 2-курс ўқувчиси Темур Ражабов спортнинг бокс тури бўйича Республика чемпиони, Нуршоҳрух Исроилов “Ўзбек жанг санъати” спорт турининг “Мерган чавандоз ва Мерган спортчи” йўналиши бўйича Ўзбекистон чемпионати Темурийлар беллашуви йўналишида ғолиб бўлди. Навоий шаҳрида спортнинг кураш тури бўйича 2001-2003 йилларда туғилган ёшлар ва қизлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатининг +90 кг вазн тоифаси бўйича Қурбонбой Ражабов фахрли 1-ўринни эгаллаб, олий ўқув юртининг муддатидан олдин талабаси бўлди.
Академик лицейда ўтказилган учрашувда Навоий давлат педагогика институти проректори Д.Рўзиев ва ўқув-услубий бошқарма бошлиғи Б.Ҳосиловлар мамлакатимизда таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ва ёшларимиз учун яратиб берилаётган шароит ва имтиёзлар ҳақида ўқувчиларга маълумот берди.
Абдували Бўриев, ЎзА
Муаллиф: abduvaliburiyev




