Баҳор фаслининг илк ҳафтаси Қарши давлат университети жамоаси ва талаба-ёшлари учун ўзгача шодиёнага айланди. Сабаби, олийгоҳда янгидан қад ростлаган муҳташам Академик фаолият ва регистратор бошқармаси (Талабаларга хизмат кўрсатиш маркази) ҳамда қайтадан мукаммал таъмирланиб, тўлиқ электронлаштирилган замонавий кутубхона фойдаланишга топширилди.

 2022 йилда олийгоҳ талабаларидан ташкил топган жамоа илк бор олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган “Заковат” интеллектуал олимпиадасининг тарихий совриндорлари сифатида Президент совғаси – замонавий кутубхона тизимини қўлга киритган эди. Айни мақсадда университет Ахборот-ресурс маркази ички маблағлар ҳисобидан тўлиқ капитал таъмирланди ҳамда Президент соврини сифатида қабул қилиб олинган замонавий автоматлаштирилган кутубхона жиҳозлари билан тўлиқ рақамлаштирилди.  

 Мавжуд 100 ўринли ўқув хоналари эндиликда 200 ўринли ўқув хоналарига айланди. Маънан эскирган 60 дона компьютер 100 дона замонавий компьютер билан алмаштирилиб, 2 та компьютер синфхоналари ташкил этилди. Профессор-ўқитувчилар, олий таълимдан кейинги таълим, магистр ва бакалаврлар учун алоҳида хонада Web of Science, ProQuest, EBSCO ва Znanium каби халқаро базалардан фойдаланиш имконияти яратилди. Тил ўрганишни хоҳлаган фойдаланувчилар учун 2 та лингафон хонаси ҳозирланди. Эътиборли жиҳати кутубхонада давлатимиз раҳбарининг тегишли фармони билан университетга бириктирилган ёндош маҳаллалар ёшлари учун Маҳалла ёшлари кутубхонаси ташкил этилди.  

 RFID технологиялари асосидаги автоматлаштирилган ушбу кутубхонада вилоятда ягона бўлган 2 дона ультрабинафша нурли китоб стерилизаторлари жойлаштирилди. Шунингдек, 2 дона 3D принтерлар билан жиҳозланиб, университетда мавжуд архитектура, дизайн, математика ва компьютер илмлари йўналиши талабалари учун визуал моделлаштириш ва ушбу жараённи кузатиш имконияти яратилди. Талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида шахмат-шашка бурчаги ҳамда 6 дона юмшоқ мебеллар тўпламлари билан жиҳозланди.  

 Китоб сақлаш учун иситиш ва совутиш тизимлари таъмирланиб мўътадил шароитлар яратилди. Ўтган ўқув йили давомида кутубхона фонди ҳам сезиларли тарзда ўсди. Маълумот ўрнида, ўтган ўқув йилидаги кутубхона фонди 19 минг 132 номда 355 минг 535 нусхадан иборат бўлган бўлса, ҳозирда 19 минг 400 номда 362 минг 686 нусха мавжуд бўлиб, 268 номда 7 минг 151 нусхада янги ўқув адабиёт ва дарсликлар билан бойитилди.  

 Ҳозирда университет кутубхонасидаги ўринлар сони аввалгига нисбатан 150 ўринга оширилиб, умумий қуввати 400 ўринга етказилди ҳамда бир вақтнинг ўзида 400 дан ортиқ фойдаланувчига хизмат кўрсатиш имконияти яратилди.  

 Замонавий андозада ва халқаро талаблар асосида бунёд этилган Академик фаолият ва регистратор бошқармаси (талабаларга хизмат кўрсатиш маркази) – ўқув жараёни ва талабаларга хизмат кўрсатиш, кредит-модуль тизими бўйича барча маълумотларни электронлаштириш, академик фаолиятни рақамли ташкил этиш, таҳлилий маълумотлар базасини шакллантириш, битирувчиларни иш билан таъминлаш ва уларнинг амалиётини электрон бошқариш каби вазифаларни амалга оширувчи тузилмадир. Бир сўз билан айтганда, талабаларнинг ортиқча оворагарчилигига барҳам берадиган, таълим жараёни билан боғлиқ барча саволларига жавоб топиладиган ҳамда сифатли хизмат кўрсатиладиган марказ ҳисобланади.  

 Бошқарма таркибида академик фаолиятни бошқариш бўлими, қабул жараёни ва талабалар регистрацияси бўлими, маълумотлар базаси бўлими, таълимнинг кредит тизимини бошқариш бўлими, карьера маркази, талабалар билан ишлаш бўлимлари фаолият олиб боради. 30 нафар малакали ходимлар томонидан талабаларга 60 турда ва профессор-ўқитувчиларга эса 43 турда хизмат кўрсатилади.  

 Шунингдек, бошқармада “Хавфсиз ҳудуд – хавфсиз талаба” тамойили асосида олийгоҳ ҳудудини 24 соат давомида кузатиш имкониятини берувчи замонавий мониторлар ўрнатилган бўлиб, “Қалқон” жамоатчилик гуруҳининг навбатчилиги йўлга қўйилган.  

[gallery-16318]

<iframe width="928" height="522" src="https://www.youtube.com/embed/OHcC7jHBnZ8" title="Akademik faoliyat va registrator boshqarmasi hamda kutubxona foydalanishga topshirildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

 Ўлмас Баротов, 
Жамшид Норқобилов (сурат), 
ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Академик фаолият ва регистратор бошқармаси ҳамда кутубхона фойдаланишга топширилди