Сўнгги янгиликлар
Noyabr 2026
| Y | D | S | CH | P | J | SH |
|---|---|---|---|---|---|---|
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 |
| 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 |
| 15 | 16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 |
| 22 | 23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 |
| 29 | 30 | 1 | 2 | 3 | 4 | 5 |
АИА: минтақа давлатлари ва Россияга таҳдид солинмайди

Муваққат ҳукумат Маданият ва ахборот вазири Забиҳулла Мужоҳиднинг “мамлакат барқарорлиги учун Афғонистон Ислом Амирлиги ҳудудий хавфсизликни таъминлашга масъулдир”, деган сўзларини давлатнинг “Ariana News” телеканали намойиш этди.
“Биз минтақамиз ва қўшни давлатлар, жумладан, Россияни Афғонистон томонидан ҳеч қандай таҳдид йўқлигига ишонтирамиз, бундан асло хавотир олмасинлар”, дейилади баёнотда.
Вазир Қўшма Штатлар томонидан махсус амалиёт натижасида “Ал-Қоида” ташкилоти етакчиси Айман аз-Завоҳирийнинг ўлдирилиши ҳақидаги маълумотни “тасдиқлашини” билдирди.
Унинг сўзларига кўра, мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Шунингдек, мулозим Кобул ҳаво ҳудудини учувчисиз самолётлар билан қўриқлаш учун юқори даражада Америка вакиллари билан музокара олиб бораётганини ҳам қўшимча қилди.
Муаллиф: abrorgulomov
https://uza.uz/posts/402170
Улашиш




