Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, инсон қадр-қимматини улуғлаш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасидаги ишларни янада кучайтириш ҳамда мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирларни изчил давом эттириш, уларни ижтимоий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда кириб келаётган Янги йил байрамини муносиб нишонлаш мақсадида 2021 йил давомида “Темир дафтар” рўйхатида бўлган оилаларга, 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларга, 18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчи оилаларга 800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади.
Ушбу маблағлар тегишли давлат ташкилотлари томонидан 2021 йилнинг 30 декабрига қадар ўз эгаларига етказиб берилиши қарорда алоҳида кўрсатиб ўтилган.
ЎзА