Ўзбекистон Республикаси Президентининг қ а р о р и

Ҳудудларда соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ресурс имкониятларини кенгайтириш, уларни замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлаш, шунингдек, тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш мақсадида:

1. Давлат туман (шаҳар) ва вилоят тиббиёт муассасалари учун замонавий тиббий ускуналар харид қилиш ҳамда улардаги мутахассисларнинг етакчи хорижий тиббий муассасаларда малакасини ошириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан Молия вазирлигига унинг талабномаларига асосан 2021-2022 йилларда 100 миллион АҚШ долларигача эквивалентдаги миллий валютада йиллик 2 фоиз ставкада кредит маблағлари ажратилсин. Бунда, ушбу маблағлар Молия вазирлигининг талабномалари тақдим этилган санадан бошлаб 3 йил муддатгача берилади.

2. Молия вазирлиги мазкур қарорнинг 1-бандига мувофиқ ажратилаётган маблағларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг асосланган талабномаларига ҳамда белгиланган ставкага кўра қайтариш шарти билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга уларга бюджет ссудаси сифатида ажратсин. Бунда, Молия вазирлиги кредит маблағларини республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларини замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлашга ва етакчи хорижий тиббий муассасаларда уларнинг мутахассислари малакасини оширишга ҳам йўналтириши мумкин.

3. Белгилансинки:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тегишли ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари билан биргаликда хатлов ўтказиш асосида ҳар бир ҳудуд ва муассаса кесимида тиббий ускуналарга бўлган эҳтиёжни аниқлайди ҳамда ссуда маблағлари ҳисобидан харид қилинадиган ускуналар рўйхатини Соғлиқни сақлаш вазирлигига келишиш учун киритади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари келишилган рўйхатга асосан тиббий ускуналарни харид қилади. Бунда, ушбу жараёнга “O‘zmedimpeks” масъулияти чекланган жамияти агент сифатида жалб қилиниши мумкин;

тиббий ускуналарни харид қилиш бўйича техник топшириқлар ва тендер ҳужжатлари “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” давлат унитар корхонасида (кейинги ўринларда – Марказ) комплекс экспертизадан ўтказилади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ажратилаётган ссуда маблағларининг самарали ва мақсадли ишлатилиши ҳамда ўз вақтида қайтарилишига шахсан масъул ҳисобланади;

хорижда малака оширадиган тиббиёт ходимлари рўйхати Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан танлов (конкурс) асосида шакллантирилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 майдаги ПФ–6221-сон Фармони билан ташкил қилинган Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш бўйича ишчи гуруҳи томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ҳудудлардаги тиббиёт муассасалари мутахассисларининг етакчи хорижий тиббий муассасаларда малакасини ошириш мақсадида Марказда комплекс экспертизадан ўтказиш шарти билан тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат берилади.

4. Давлат туман (шаҳар) ва вилоят тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича “Йўл харитаси” иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Ҳисоб палатаси (Б.Турабов) ушбу қарор доирасидаги тиббий ускуналарни харид қилиш жараёни ва улардан самарали фойдаланиш устидан доимий назорат ўрнатсин ҳамда ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига маълумот киритиб борсин.

6. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, соғлиқни сақлаш вазири Б.А.Мусаев ҳамда молия вазири Т.А.Ишметов белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан 2022 йил 1 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин.

Ўзбекистон Республикаси

       Президенти                                                                               Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,

2021 йил 11 ноябрь

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш сифатини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш соҳасида кадрлар салоҳиятини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида