Сурхондарё вилоятида “Инсон” ижтимоий хизматлар кўрсатиш марказларининг психолог ва юридик хизмати ходимлари аҳолига сайёр мобиль хизмати кўрсатишни йўлга қўйди.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси ташкил этган илк сайёр мобиль хизмат “Фуқаролар давлат органларига эмас, давлат органлари фуқароларга хизмат қилиши керак!” шиори остида Жарқўрғон туманидан бошлади.

Шу куни Термиз шаҳри ва олтита туман “Инсон” ижтимоий хизматлар кўрсатиш маркази психологлари ва ҳуқуқшунослари тумандаги Қораянтоқ, Узумзор маҳаллалари аҳолиси ҳузурида бўлиб, уларга бепул хизмат кўрсатди.

–Бугун туманимизда мобиль психологик ва юридик хизмат кўрсатиш ташкил этилди, –дейди Қораянтоқ маҳалласидан Феруза Қўйлиева. –Бунда қатнашганимдан хурсандман. Анчадан буён йиғилиб қолган саволларим жавобсиз қолган эди. Психолог ва юристлар билан суҳбатлашдим. Ҳаётда дуч келаётган муаммоларимни айтиб, саволларимга аниқ жавоб олдим. Бунинг учун Президентимизга ва аҳолига хизмат кўрсатаётган ходимларга катта раҳмат айтаман.

[gallery-17733]

Аҳолининг кам таъминланган, ишсиз, жисмоний имконияти чекланган қатлами тегишли ёрдам ва хизматларга кўпроқ эҳтиёж сезади. Мамлакатимизда янги ташкил этилган ижтимоий тузилма маҳаллалардаги шу тоифага кирувчи аҳоли вакилларининг соғлигини тиклаш, ижтимоий кайфиятини яхшилаш, бандлигини таъминлаш, жамиятга мослашувида энг яқин маслаҳатчи ва таянчига айланмоқда. Вилоятда йўлга қўйилган сайёр мобиль хизмат ҳам одамларнинг узоғини яқин, мушкулини ҳал этиш йўлида ташланган муҳим қадам бўлди. 

–Мен тушкун кайфиятга тушиб қолгандим, –дейди Узумзор маҳалласилик Назира Ражабова. –Бизда бундай тадбирлар бўлмас эди. Маҳалламиздаги ижтимоий ходим шу ерга таклиф қилди. Бундан хурсандман. Психологлар якка тартибда суҳбат ўтказиб, кайфиятимни анча кўтарди. Бундан мамнунман. 

Тадбир доирасида 180 дан ортиқ мурожаатчига бепул психологик ва юридик хизмат кўрсатилди. Тажрибали психологлар стрессларни бартараф этишга қаратилган тренинг машғулотлари ўтказиб, эмоционал-ҳиссий зўриқишларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлади. Зўриқишларнинг даражасини пасайтириш, стрессларни бартараф этишга қаратилган суҳбат ўтказди. Иш билан таъминлаш, соғлиқни сақлаш, кредит, уй-жой таъминоти, кам таъминланган оилалар учун болалар нафақаси ва бошқа масалалардаги мурожаатчиларга марказларнинг юридик хизматлари ходимлари зарур маслаҳат ва ҳуқуқий кўмак берди. Жарқўрғон туман “Инсон” ижтимоий хизматлар кўрсатиш маркази эҳтиёж сезаётган ногиронларга қўлтиқтаёқ ва ногиронлик аравачаси берди. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/UnHeE_LvjMU" title="Aholiga sayyor mobil xizmat koʻrsatish boshlandi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳолига сайёр мобиль хизмат кўрсатиш бошланди (+видео)