Марказий банк томонидан аҳолидан ўтказилган сўровномалар натижасига кўра, октябрь ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси ўтган ойга нисбатан бироз пасайиб 13,2 фоизни ташкил этди.

Валюта курсининг ўзгариши, коммунал хизматлари, ёқилғи ва энергия нархининг қимматлашиши ўзбекистонликларнинг инфляция бўйича 12 ойдан бери ўзгармай қолаётган энг асосий уч хавотири бўлиб қолмоқда.  

Октябрдаги сўровларда аҳолининг инфляцион кутилмалари 12,8 фоиз, бизнесники эса 12 фоизгача (-0,6 фоиз) туширилган.  

Аҳоли орасида энг юқори инфляцион кутилма Тошкент вилоятида —14,8 фоизни ташкил этади. Тошкент шаҳрида эса инфляцион кутилма ўтган ойдаги 15,2 фоиздан бирданига 11,6 фоизгача пасайтирилган.  

Бизнес орасида энг юқори инфляцион кутилма Навоий вилоятига кўчиб ўтган — 14,4 фоизни ташкил этади. Бу сегментда ҳам Тошкент шаҳрига оид кутилмалар 13,3 фоиздан 12,6 фоизгача, ўтган ойдаги пешқадам Тошкент вилоятидаги кутилмалар эса 14,4 фоиздан 12,7 фоизгача пасайтирилган.  

Даромадлар гуруҳида кутилмалар пасайган ёки ўзгартиришсиз қолдирилган. Айниқса, 15 миллион сўмдан кўп даромад олувчиларнинг кутилмалари 15,8 фоиздан 13,9 фоизгача туширилган. Ўтган ойда 17 фоиз ва ундан юқори инфляция кутган тошкентликлар улуши 36 фоиздан 22 фоизгача туширилган, 8 фоиз ва ундан кам инфляция кутаётган пойтахтликлар улуши эса 21 фоиздан 42 фоизгача кўтарилган.  

Ш.Маматуропова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси ўтган ойга нисбатан бироз пасайган