ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхондарё вилоятининг чекка ҳудудларида Термиз ҳарбий госпитали малакали шифокорлари ҳамкорлигида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ва “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасидаги маданий-маърифий тадбирлар амалга оширилмоқда. 

Шеробод туманининг узоқ Хатак қишлоғи Узунсой маҳалласида ташкил этилган навбатдаги тадбир аҳолининг соғлиғини мустаҳкамлаш, касалликларни эрта аниқлаш ҳамда ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлашни мақсад қилган. 

[gallery-24304]

Тиббий кўрикларга невропатолог, терапевт, онколог, травматолог, гинеколог каби малакали мутахассислар жалб қилиниб, болалар ва аёллар саломатлигига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, аёлларда бачадон бўйни саратони олдини олиш ва касалликни эрта аниқлаш имконини берувчи кольпоскопик текширувлар ўтказилди. 

Шунингдек, Термиз гарнизони ҳарбий оркестри иштирокида маҳалладаги 47-мактабда таътилдаги ёшлар ва аҳоли учун ватанпарварлик руҳидаги учрашувлар, жонли мулоқотлар ҳамда маданий тадбирлар ташкил этилди. 

Хайрабод гарнизони фахрий қоровулининг чиқишлари ва жамоавий тимбилдинг ўйини ташкил этилиб, куннинг мазмунли ва кўтаринки руҳда ўтишига хизмат қилди.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва маданий ҳордиқ олишини ташкил этиш эътиборда