Аҳоли 9 ойда банкларга 18,9 млрд доллар сотди (+видео)
Марказий банк ички валюта бозорининг 2026 йил январь–сентябрь ойлари бўйича шарҳини эълон қилди.
Унга кўра, жисмоний шахслар ушбу даврда банклар билан қуйидаги валюта операцияларини амалга оширган:
банкларга сотилган валюта – 18,9 млрд доллар (ўтган йилнинг мос даврида – 15,3 млрд доллар);
банклардан сотиб олинган валюта – 11,0 млрд доллар (2025 йилда – 8,6 млрд доллар). Яъни аҳоли банклардан сотиб олганидан 7,9 млрд доллар кўпроқ валюта сотган. Ўтган йилнинг шу даврида бу фарқ 6,7 млрд долларни ташкил этган. ⠀
Халқаро пул ўтказмалари орқали Ўзбекистонга 15,2 млрд доллар кириб келган (2025 йилда – 13,9 млрд доллар). Мамлакатдан эса 2,0 млрд доллар чиқиб кетган.
Натижада пул ўтказмалари бўйича ижобий салдо 13,2 млрд долларни ташкил этди.
Муҳайё Турдалиева, Искандар Исматов, ЎзА