Энергетика вазири бошчилигидаги ишчи гуруҳ, яъни Ички ишлар ва Прокуратура органлари ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирида Тошкент вилоятидаги АГТКШ табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди.

Унга кўра, 3 январь куни соат 21:00лар атрофида Янгийўл туманида жойлашган «Ҳамкор газ сервис» МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси (АГТКШ) белгиланган ўчириш графигига риоя этмаган ҳолда фаолият кўрсатаётганлиги маълум бўлди.

Мазкур шохобчанинг газ ҳисоблаш ускунаси кўздан кечирилганда, ускунага ташқи таъсир кўрсатилганлиги, яъни шохобча фаолият кўрсатаётган бўлса-да, ускуна ишламаётганлиги (кўрсаткичлари «0» ҳолатда эканлиги) аниқланди ҳамда табиий газ етказиб бериш тўхтатилиб, газ ҳисоблагич экспертизадан ўтказиш учун ечиб олинди.

Шунингдек, шохобчанинг электр таъминоти ҳолати ўрганилди. Хусусан, электр ҳисоблагич маълумотларини маълумотлар базаси билан солиштирилганда, ноябрь ойидан буён алоқа мавжуд эмаслиги аниқланди ва ҳисоблагич экспертизага юборилди.

Шу билан бирга, ушбу АГТКШнинг газ ҳисоблагичи белгиланган тартибга зид равишда ўрнатилганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат бўйича вилоят прокуратураси томонидан АГТКШ ва «Ўзтрансгаз» АЖ ҳудудий бошқармаси масъулларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди, дейилади Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АГТКШ ва «Ўзтрансгаз» АЖ ҳудудий бошқармаси масъулларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди