Агрохизматлар тизими такомиллаштилмоқда
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказида агрохизмат соҳасидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва ўзаро тажриба алмашишга қаратилган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Ҳудудий агрохизмат марказларининг раҳбарлари иштирокида бўлган йиғилишда
Жиззах Агрохизматлар маркази раҳбари Зоҳид Аманов ўз тажрибаси бўйича семинар-тренинг ўтказди.
Илмий тадқиқот институтлари давлат ва нодавлат ташкилотлар, уюшмалар ва тадбиркорлик субъектлари билан битимлар тузиш ва ҳамкорлик алоқаларини ташкил этиш параметрлари билан таништирди.
Йиғилганар муҳокамаларда 200дан ортиқ хизмат кўрсатиш турини ташкил этиш мумкинлиги ва уларни ПР тарғиботини яхшилаш, ижтимоий роликлар, инфографикалар ёрдамида ОАВ, интернет ҳамда ижтимоий тармоқларда реклама қилиш зарурлигини таъкидлади.

Шунингдек, Миллий марказ томонида https://agroilm.akis.uz/ платформасининг ташкил этилганлиги, бу орқали қишлоқ хўжалиги йўналишлари учун 5 кунлик ўқув курслари ташкил этилиб, уни тамомлаган фуқароларимизга махсус сертификат берилиши маълум қилинди. Қайд этилишича, бу сертификат билан фуқаролар аукционда ер ижарага олиш учун 3 балл қийматида имтиёзга эга бўлади.
Вилоят агрохизматлар раҳбарлари кун давомида хизмат кўрсатиш сифатини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этиш юзасидан тегишли ташкилотларга мурожаат киритишни муҳокама қилишди.
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази матбуот хизмати