“Агробанк” юридик шахсларга “Онлайн кредит” таклиф қилмоқда
Молия муассасаларидан кредит сўраб, навбат ва ресурс кутиш жонга тегдими? Вақт ва нақдингизни тежамоқчи ва “илтимос”га кунингиз қолишини истамайсизми? Унда янги хизмат айнан сиз учун. Унда барча функциялар ва вазифалар онлайн тарзда бажарилади.
Молия муассасаларидан кредит сўраб, навбат ва ресурс кутиш жонга тегдими? Вақт ва нақдингизни тежамоқчи ва “илтимос”га кунингиз қолишини истамайсизми? Унда янги хизмат айнан сиз учун. Унда барча функциялар ва вазифалар онлайн тарзда бажарилади.
– Бу хизматдан тадбиркорлар “Agrobankmobile” мобил иловаси ва “Интернет банкинг” тизими орқали фойдаланиши мумкин, – дейди “Агробанк” бош менежери А. Шеров. – Ушбу маҳсулотимиздан мижоз қўлидаги гаджет яъни қўл телефони, планшет ёки ноутбук орқали олиши мумкин. Бунинг учун ҳеч қандай қоғоз ёки ҳужжат тўлдирилмайди. Фақатгина мижоз камида олти ойдан буён банк мижози бўлиши ва ҳисобрақамида айланма маблағга эга бўлиши талаб этилади. Чунки, Онлайн кредит мижоз ҳисоб рақамидаги маблағларнинг 6 ойлик айланмасини 1 ойлик ўртача маблағида тақдим этади. Дастлаб, кредитлар йиллик 26 фоизда берилади ҳамда келгусида талаб ва таклифлар асосида фоизларда ўзгаришлар бўлиши мумкин. Мисол учун ишончли ва доимий мижозга фоизлар пасайтирилиши мумкин.
Янги хизмат турида ресурслар миқдори чекланмаган ва кутиб қолинмайди. Алоҳида таъкидлаш жоизки, 50 миллион сўмгача бўлган маблағ кредит таъминотисиз ажратилади. Ундан ортиқ суммадаги кредит учун эса суғурта полиси талаб этилади. Бунда ҳам банкка келиб, суғурта полиси тақдим этиш шарт эмас, фақатгина “Агробанк мобайл бизнес” иловаси ёки “Интернет банкинг” тизимидан ўзингиз учун қулай бўлган суғурта компаниясини танласангиз кифоя.

Банк юридик шахслар учун ҳам бир қанча янги банк хизмат турлари жорий этилди. Жумладан, “Agrobankmobile-biznes” мобил иловаси орқали юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ўзларининг ҳисобрақамларидаги маблағларни тасарруф этиш (бошқариш), товар ва хизматлар учун тўловларни ўтказиш, вақт ва транспорт харажатларини тежаган ҳолда банкка тўлов ҳужжатларини юбориш, исталган муддат учун ҳисобрақамлардан кўчирмалар олиш ва турли ҳисоботларни шакллантириш ва бошқа имкониятлар яратилди ва ушбу иловадан фойдаланаётганлар сони 50 мингдан ошди.
Банкда хизмат кўрсатилаётган фермер хўжаликларига пахта ва ғалла етиштиришда минерал ўғит ва ёқилғи учун тўловларни таъминотчи корхоналарга “Ҳумо” миллий тўлов тизими асосида ишлаб чиқилган махсус корпоратив банк кредит карталаридан ўтказиш жорий этилди ва бугунги кунда 119 минг донадан зиёд махсус карталар фермер хўжаликларига тарқатилди.
Мамлакатимиз молия-банк тизимида етакчи ўринлардан бирига эга бўлган “Агробанк” акциядорлик тижорат банки томонидан ҳам аҳоли ва банк мижозларига янада қулай ва замонавий банк хизматларини амалиётга татбиқ этиш орқали тезкор, ишончли, инновацион банк хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга катта эътибор қаратиляпти.