“Агробанк” мурожаатларни талабчанлик билан ўрганмоқда
Жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатида аҳолидан келган мурожаатларнинг 88 фоизи кредит масаласида эканлигини кузатилмоқда.
Жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатида аҳолидан келган мурожаатларнинг 88 фоизи кредит масаласида эканлигини кузатилмоқда. Хусусан, уларда имтиёзли шартлар асосида, гаровсиз ва имтиёзли фоизларда кредит ажратиш сўралган.
Бу ҳақида “Агробанк” ташкил этган “Тизимида жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш жараёнлари ҳамда ижро интизоми” мавзусидаги брифингда алоҳида эслаб ўтилди.
Мазкур банкда аҳоли ва тадбиркорлар билан тўғридан-тўғри мулоқат қилиш мақсадида ижтимоий тармоғлар орқали ҳам мурожаатлар қабул қилинмоқда. Хусусан, ўтган даврда йўлланган 1382 мурожаат тезкорлик билан кўриб чиқилиб, 54 фоизи ижобий ҳал этилди. Қолган қисмига ҳуқуқий тушунчалар берилди. Тизимда ишонч телефонлари ҳамда ягона колл-маркази ҳам ишлаб турибди.

– Банкимизда аҳолининг кенг қатламлари, барча тоифадаги хўжалик юритувчи субъектларнинг ишончини янада мустаҳкамлаш, уларнинг талаб ва истакларида акс этган масалаларни ижобий ҳал этишга жиддий эътибор қаратилмоқда. – дейди “Агробанк” АТБ бошқарув раиси ўринбосари Илёс Омонов. – Шу боис кредит масаласида мурожаатларнинг салмоғини камайтириш, мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш, кредитлар ажратиш жараёнини соддашлаштириш ва кредит буюртмаларини тезлаштириш чоралари кўрилмоқда. Банкнинг ҳудудий бошқармаларга 300 минг доллар эквивалентида, туман филиаллари эса 50 минг доллар эквивалентида кредитлар ажратишда бош банк билан қўшимча келишувсиз мустақил қарор қабул қилиш бўйича ваколатлари берилди.
Шу жараёнда фермерларга ҳам бир қатор имкониятлар яратилмоқда. Мисол учун, илгари ҳар бир тўловни амалга ошириш учун фермер хўжалиги банкка келиш, навбат кутиш билан вақтини ва нақдини йўқотарди. Эндиликда бу ишлар анча енгиллашди. Яъни пахта ва ғалла етиштирувчи 35 минг фермер хўжалиги билан ёқилғи ва минерал ўғитлар етказиб берувчи таъминотчилар ўртасида ҳисоб-китоблар “Ҳумо” корпоратив кредит карталари орқали амалга оширилиб, вақт тежалмоқда.
Натижада фермер хўжаликларининг ёқилғи ва минерал ўғитлар бўйича тўловларни ўтказиш борасидаги мурожаатлари камайди. Бу борада янада кўпроқ самарага эришиш учун барча агротехник йўналишда тўловни битта карта орқали амалга ошириш бўйича тизим ишлаб чиқиляпти. Пахта ва ғалла имтиёзли кредитлари учун кредит йиғимажилд ҳужжатларини электрон тарзда шакллантиришлиши жорий этилмоқда.

Банк кредит борасидаги мурожаатларнинг кўплигини ҳисобга олган ҳолда “револьвер” ва “экспортчиларга нақд пулда” янги кредит турларини жорий этди. Уларнинг аҳамияти нимада? Мисол учун, “револьвер” кредит туридан фойдаланаётганлар бир марта кредит ҳужжатлари тақдим этиб, йил давомида ундан фойланиш имконига эга бўлади.
Ҳозирда Агробанк мижозлари “Agrobankmobile” иловаси орқали онлайн микроқарз олиш хизматидан ҳам кенг фойдаланмоқда. Бунда жисмоний шахслар банкка келмасдан, ортиқча ҳужжатларсиз масофадан туриб бемалол микроқарз олиши мумкин. Жисмоний шахслар учун жорий этилган “мультивалюта” пластик картаси ҳам мақтовга лойиқ. Бунда битта пластик картага бир вақтда ҳам сўмда, ҳам валюта маблағ тўлдириш мумкин.
Бу каби янги хизматлар аҳоли ва мижозлардан нақд пул, ҳисобрақамларидан пул маблағларини ўтказиш, ҳалқаро пул ўтказмалари, пластик карта хизмат тури масаласида мурожаатларни кескин камайишига сабаб бўлмоқда.

Банк ходимлари жорий йилнинг ўтган даврида 177 туман ва шаҳарда тадбиркорлар билан сайёр учрашувлар ўтказди. Сайёр учрашувларда иштирок этган 73 мингдан ортиқ мижоздан 3,5 мингта мурожаат қабул қилинди ва жойида ижобий ҳал этилди.
Қайд этиш жоизки, банк жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳар бир мурожаатини ўз вақтида, қонунчилик талабларига мувофиқ равишда талабчанлик билан ўрганмоқда. Келгусида сайёр қабуллар давом эттирилиб, муаммоларни жойида ҳал этиш чоралари кўрилади.
Реклама ҳуқуқи асосида